КСДП: Атамбаев сиёсатда қолади

440

Қирғизистоннинг социал-демократлар партиясининг матбуот котиби Кундуз Жолдубаева «Клооп»га билдиришича, собиқ президент Алмазбек Атамбаев КСДПнинг етакчилик хизматидан кетганига қарамай, сиёсатда қолишда давом этади.

«У ҳокимиятга бориб, қандайдир бир амалга ўтиришни кўзлагани йўқ. Аммо қонун унга сиёсатда қолиб ишлашни тақиқламайди. У ерда сиёсий фаолиятни тақиқлаш бўйича айтиляпти-ку», — деди Жолдубаева.

Унинг айтишича, Атамбаевнинг ҳозирги асосий сиёсий мақсади  — ўлкада парламент бошқарувини ўрнатиш.

«Албатта, ўзининг хатосини ҳам тузатиш. Уни ҳозир амалдаги президент [Сооронбай Жээнбековни] қўллагани учун танқид қилишмоқда», — деди Жолдубаева.

Жолдубаеванинг айтишича, Атамбаев партиянинг етакчилик ваколатларини топшириш қарорини ўзи қабул қилган.

«У КСДПдаги аъзолигини вақтинча тўхтатди [...] Биз собиқ президентга давлат ва партия хизматларига ўрнашишни тақиқловчи меъёрни конституцияга қарши келади деб ҳисоблаймиз. Биз унинг устидан шикоят қиламиз, Атамбаев партиядаги аъзолигини текширув вақтида тўхтатиб туришга қарор қилди», — деб қўшимча қилди Жолдубаева.

Атамбаев КСДПнинг раислик хизматини Жээнбеков собиқ президентлардан даҳлсизликни олиш йўл-йўриқлари бўйича қонунга қўл кўйгандан кейин кетган.

Ҳужжат собиқ давлат раҳбарининг даҳлсизликдан ажратиб, айни вақтда жавобгарликка (аммо у президент бўлиб турган вақтда қилган қилмишлари учунгина) тортишга имконият берувчи янги процедурани киргизади.

Шунингдек қонун собиқ президентларга сиёсий партияларнинг аъзоси бўлишга ва уни бошқаришга таъқиқ қўяди  — бунинг учун у барча собиқ президентларга кафолатли умрбод таъминлашдан ажраб қолиши мумкин.

Қирғизистонда собиқ президент деган мақомни олиб юрган икки киши бор. Удар : 2010 йилдаги апрель революциясидан кейин Қирғизистонни бошқарган Роза Отунбаева ҳамда 2011 йили олти йилга сайланган Алмазбек Атамбаев.