Ниязов Атамбаевнинг Жээнбеков билан келишмовчилиги, яширин тинглаш ва МҲДҚни реформалаш ҳақида. Қисқача баён

499

Контекст:

Собиқ президент Алмазбек Атамбаевнинг сафдоши ва уни  аппаратининг собиқ етакчиси Фарид Ниязов Миллий ҳавфсизлик бўйича давлат қўмитаси (МҲДҚ) тарафдан эҳтимолий яширин тинглаш бўлганлиги бўйича матбуот анжуманида гапирди. Ниязов бир йилдан ортиқ низолашиб юрган президент Сооронбай Жээнбеков ва Атамбаевнинг алоқаларига қайтадан изоҳ берди.

Атамбаевни яширин тинглаш

Атамбаевни бир нече бор яширин тинглашга харакат қилишган — унинг телефонини бузиб кириб, хотира картасидан файлларни ўқувчи дастурни ўрнатишган. Шундан бери Атамбаев мобил телефон қўлланмай қўйган. Мени ҳам тинглашади. Биз бу масала бўйича бош прокуратурага мурожаат қилганмиз.

Атамбаев ва Жээнбековнинг келишмовчилиги

Атамбаев Жээнбековга бир неча бор ярашишни таклиф қилган, аммо ҳозирги президент рад этган. Жээнбеков ўзининг Атамбаев билан бўлган келишмовчили маъносиз эканини тушунгунгача тупикда бўлади. Ҳозир Атамбаев  — иқтидордаги ҳукуматнинг асосий нишони.

Жээнбековнинг қўлида деярлик бари тўпланиб турибди

Атамбаевнинг 2012 йили МҲДҚнинг Антикоррупция хизматини тузгани хато бўлган, аммо бизнесни текширув озайган. Биз бу хиўматни ҳукуматнинг қарамоғига ўтказиб беришни режалаштирганмиз. Биз ислоҳотни охирига чиқара олмадик, чунки фуқаровий жамият Атамбаевни  Конституцияга киргизилган тузатишлар учун танқидга олган.

Ҳуқуқни ҳимоя қилиш тизимининг муаммоси президент қўлида деярли бари тўпланиб турганида бўлмоқда. Ҳозир биз МҲДҚнинг реформаси пишиб етилганини кўриб турибмиз, чунки антикоррупция хизмати махсус хизматнинг обрўсини кетказмоқда.

Антикоррупция хизмати назорат қилинмайди, чунки унинг қўлловчиси кучли. У МҲДҚнинг тизимида бўлгани учун президентга бўйсунади.