Атамбаевнинг собиқ тансоқчиси Дамир Мусакеев 5 йилга судланди

591

Бишкекнинг Свердлов туман суди МҲДҚнинг 9-бошқармасининг етакчиси ва собиқ президент Алмазбек Атамбаевнинг собиқ тансоқчиси Дамир Мусакеевни комитетнинг ходимлари учун квартираларни бўлиштириш иши бўйича 5 йилга судлади.

«Бу кўрсатма калтаклаш, бошқалар учун кўрсатма судлов. Кўринглар, агар сизлар ҳукуматга қарши борсанглар, нима бўлишини. Аммо бундай бўлмаслиги керак, сунки бу ҳар бир инсоннинг бошига тушиб қолиши мумкин», — деди КСДПнинг вакили Кундуз Жолдубаева.

Мусакеевга қарши икки жиноят иши қўзғалган  — биринчиси бўйича у МҲДҚнинг 9-бошқармасининг хизматида турган вақтда ваколатларини суистеъмол қилишда, иккинчиси бўйича эса  — ноқонуний бойиганликда айбланган.

Тергов версияси бўйича, у 2016-2017 йиллари ўзига яқин ходимларнинг орасида квартираларни ноқонуний бўлиштирган.

Шунингдек бош прокуратура Мусакеевни 20 млн сомдан ортиқ маблағга кўчмас мулк сотиб олиб, уни ўзининг яқин қариндошларига расмийлаштирган деб айбламоқда.

Мусакеев айбловларни ёлғон ва сиёсий буйруқ деб атамоқда. Унинг бу фикрига собиқ президентнинг бошқа тарафдорлари ҳам қўшилади.

У ўзини ҳимоя қилиш учун журналистларга оиласи эгалик қилган кўчмас мулкларни кўрсатган — бу ака-укаларининг қурулиши тугамаган уч уйи, акасининг квартираси ва ўзи яшаётган МҲДҚнинг хизммат квартираси. Аммо бош прокуратура кўрсатилган мулкларни унинг қариндошларига тегишли бўлган мулкларнинг кам қисмигина деб атаган.

Президент Сооронбай Жээнбеков Мусакеевни МҲДҚнинг 9-бошқармасининг раҳбарлик хизматидан ўтган йилнинг апрелида бўшатган.

Мусакеевнинг ишдан олиниши Қирғизистоннинг собиқ ва ҳозирги президентлари ўртасидаги тортишув ортидан бўлган. Ўша вақтда Қирғизистонда юқори давлат хизматларида ишлаган амалдорларнинг  алмашуви юз берган. Амалдорларнинг кўпчилиги Атамбаевнинг тарафдорлари бўлган, шу сабабдан уларнинг ишдан бўшатилишини собиқ икки сафдошнинг жанжали билан боғлашган.

Ҳаммуаллиф: Айсимбат Токоева