Олег Панкратовнинг вазирлик хизматдан истеъфога кетгани ҳақида 24-майда маълум бўлди.
Панкратов «Клооп»га берган интервьюсида охирги вақтларда иқтисод вазирлигининг номига «реакция қилиш» керак бўлган кўп танқидлар айтилаётганини билдирди.
«Мен Иқтисод вазирлигига айтилган танқидлар ортидан истеъфога кетдим. Ҳозирча келажак учун режаларни билмайман», — деди у.
Панкратов Иқтисод вазирлигини 2018 йили ёзда бошқара бошлаган. Бунгача у собиқ президент Алмазбек Атамбаевнинг даврида вице-премьер-министр бўлиб ишлаган.
Шунингдек бугун қишлоқ хўжалик вазири Нурбек Мурашев ҳам истеъфога кетган. У хизматдан кетишини соғлиғи ночорлаётгани билан изоҳлаган.
Парламентнинг депутатлари ҳукуматни, жумладан Иқтисод вазирлигини доимо танқид қилиб келишади.
23-май куни парламент йиғинида депутат Тазабек Икрамов Олег Панкратовнинг профессионаллиги ва компетентлигига ишонмаслигини билдирган. Унинг айтишича, ҳудудларга инвестиция бормай, пулларни кескин чиқиб кетиши кузатилмоқда. Депутат бу ерда тўғридан-тўғри Панкратов айбдор деб ҳисоблаган.
«Иқтисод вазирлиги инвесторлар билан ишламайди. Бу ҳақда бир неча бор айтганман, аммо реакция бўлмаган. Агар бари шу бўйича давом этадиган бўлса, у ҳолда Олег Панкратовнинг эгаллаган хизматига мослиги бўйича масалани кўтариб чиқиш керак деб ўйлайман», — деди Тазабек Икрамов.
Инвестицияларнинг озайгани ҳақида депутат Руслан Казакбаев ҳам айтган. У инвестиция тушишларининг даражаси 500 млн сомга камайиб кетганини таъкидлаган.
Панкратовни тамаки ширкатларининг манфаатларини ҳимоя қилгани учун танқид қилинган. Шунингдек унинг иккинчи паспорти бор деб айтишган.
2018 йили апрелда Панкратов бу хизматга тайинланаётганда депутатларнинг танқидига учраган. Улар амалдорнинг иқтисод вазири хизматини эгаллашга маънавий ҳуқуқи йўқ, чунки у сабаб қирғиз тадбиркорлари ўлка ЕОИИга қўшилаётганда чиқимга учрашган деб билдиришган.