Бозорлар ва хизматлар ассоциациясига кирган Қирғизистоннинг тадбиркорлари қишлоқ хўжалик вазири Нурбек Мурашевга «Қора калош» мукофотини беришди. Улар уни бошқа раҳбарлар орасидан «энг самарасиз» етакчи деб топишган.
«Экинларни даромадли қилиб сотиш учун уларнинг қайсиларини экиш кераклиги бўйича таклифларни қишлоқ хўжалик вазирлиги беради. Дунё юзида, агар муассаса ўзига таҳминларни бериш бўйича функцияни олса, у ҳолда [у] бунинг учун жавоб беришга ҳамда эҳтиёж туғилган вазиятларда тадбиркорларга маҳсулот сотишга ёрдам беришга тайёр. Бизда эса қандайдир ярим-ёрти муомала», — деб билдирди бозорлар, савдо ҳамда хизматларр ассоциациясининг етакчиси Сергей Пономарёв.
Мурашев ўзи тадбиркорларнинг фикрига қўшилмайди, агар уларнинг унга берувчи саволлари бўлса диологга тайёр эканини билдирди. У картошка экиш бўйича маслаҳати учунгина унга антимукофот бериш қарорини «нотўғри» деб атади.
Қишлоқ хўжалик вазири 2018 йилнинг баҳорида деҳқонларга далаларга картошка экиш маслаҳатини бериб, уларни сотишда деҳқонларга муаммо туғилмайди деб ваъда бергани учун танқид қилинган.
Аммо кузда картошкага бўлган баҳо бир килограмм учун беш сомгача тушиб кетган. Бу кўрсаткич ўтган йилларга нисбатан бир қанча оз. Натижада деҳқонларнинг кўпи чиқимга учраган.
Кейинчалик Мурашев маҳсулотга бўлган баҳони у ўзи ҳам, аниқламаслигини тушунтирган. «Баҳони сен иккимиз ёки ҳукумат ҳал қилмайди. Биз яхши ният билан кўтарилади деб харакат қилдик, аммо баҳони бозор аниқлар экан. Бозор кўтармади», — деб тушунтирди вазир «Спутник»нинг мухбирига.