Ҳукумат раҳбарининг кенжа қизи АҚШда ўқийди. Аввалроқ ҳукумат у қирғиз ОЎЮнинг талабаси деб айтган

516

Ҳукуманинг матбуот хизматидан Мухаммедкалий Абилгазиевнинг кенжа қизи Саадат Дуйшокееванинг ўқув юрти ҳақидаги маълумотда «ноаниқликлар кетирилганини» билдиришди.

«Саадат ижодга яқин бўлгани сабабли, Бишкек гуманитар университетининг Европа цивилизацияси факультетини муваффақиятли якунлаб, у жорий йилнинг бошидан бошлаб Американинг коллежига топширган. Танлаган мутахассислиги “рақамли медиа санъати”. У анимацияга қизиқади», — деб билдиришди ҳукуматдан.

Ҳукуматдан премьер-министр очиқ-ойдин иш учун чиқаётганини билдириб, аммо бу нарсадан ҳукумат раҳбарининг «яқинлари ва фарзандларига» хиёнат қилмасликка чақиршди.

«Уларнинг шаҳсий ҳаёт даҳлсизлигига ҳаққини унутмаслик керак. Биз бундан кейин ҳам жамоатчиликни қизиқтирган маълумотларни беришга тайёрмиз, лекин айни вақтда унинг давлат ишига боғлиқ масалаларга эътибор қаратиш тўғри деб ҳисоблаймиз», — деб билдиришди ҳукуматдан.

Аввалроқа қирғиз ОАВлари Дуйшокеева Американинг Diablo Valley коллежида ўқийди деб билдиришган. Журналистлар фейсбукдаги шахсий саҳифасидан мазкур коллежнинг талабалари билан бирга тушган суратларини топишган, аммо ҳукуматдан Дуйшокеева Бишкекдаги «Ала-Тоо» университетида ўқийди деб айтишган эди. .

Саадат Дуйшокееванинг саҳифасидан олинган скриншот. Сурат: 24.kg

Материал эълон қилиниши арафасида Саадат Дуйшокееванинг фейсбукдаги саҳифаси йўқолган бўлиб чиқди.

Талабаларни чет ўлкага ўқишга жўнатувчи компанияларнинг маълумотларига кўра, Diablo Valley коллежида ўқишнинг бир йиллик баҳоси 23,5 минг долларга яқин пулни ташкил қилади. Аммо Абилгазиевнинг расмий даромадлари йилига 34,4 минг долларга яқин маблағни ташкил қилади.

Абилгазиевни қариндошларининг атрофидаги жанжал

Бу ОАВларда Абилгазиевнинг қариндошлари тилга олинган биринчи ҳолат эмас  — 19-майда премьер-министрнинг божаси Иманкадир Рисалиев давлатга қарашли «КТ Мобайл» компанияси атрофидаги жанжалдан кейин «Очиқ ҳукумат»нинг раҳбарлик хизматидан кетган.

«КТ Мобайл» — алоҳида алоқа оператор бўлиш мақсадида бошқа бир давлатга қарашли «Мегаком» ишхонаси билан бирлашган «Кыргызтелеком» миллий алоқа операторининг тармоқ ишхонаси.

Май ойида ижтимоий тармоқларда «КТ Мобайл»нинг етакчилиги 300 минг сомдан ортиқ маош олади деган маълумот пайдо бўлган. Компания раҳбарининг ўринбосари Рисалиевнинг ўғли Эрназар бўлган.

Компания қўйилган айбларни «ёлғон» деб атаган, аммо айни вақтда фирманинг барча раҳбарияти ўз хизматларидан бўшаб кетган.

Шунингдек ОАВлар истеъфога кетган Давлат технологиялар ва алоқа давлат комитетининг раҳбари Бакит Шаршембиев Абилгазиевнинг турмуш ўртоғининг қариндоши эканини ёзишмоқда. Лекин ҳукуматдан бу маълумотни тасдиқлашмади ҳам, инкор ҳам этишгани йўқ.