Ўш мэрияси муниципал лагерни ишлатишга инвестор қидирмоқда

466
«Жаштык» лагери. Сурат. Kabar. kg

Ўш мэрияси «Жаштык» лагерини болаларнинг таълим марказига айлантириш учун инвесторга синов эълон қилади. Шаҳар ҳукуматининг лагерни мустақил ишлатишга маблағи етмайди.

Мэриянинг шаҳар қуриш ва муниципал ҳусусий бошқармасининг раҳбари Алтинбек Пирматов «Клооп»га билдиришича, синов лагерни болаларга билим бериш ва дам олиш мажмуасига айлантириш мақсадида эълон қилинган.

«Лагерни болалар марказига айлантириш мақсадида май ойининг бошида синов эълон қилдик Шунга қараб лагерни шаҳар болалари дам оладиган қилиб ўзгартирамиз», — деди Пирматов.

Мэриянинг матбуот котиби Азамат Абсаттаров «Клооп»га билдиришича, маҳаллий ҳукуматнинг муниципал лагерни мустақил ишлатишга маблағи етмайди.

Абсаттаров билдиришича, «Жаштык» лагери мэриянинг балансида қолади. Инвестор уни ижарага олиб, таъмир ишларини ўтказгандан кейин ишлатади. Ижаранинг йиллик қиймати таҳминан 2 млн сомга баҳоланмоқда. Лагер тадбиркорларга қанча йилга ижарага берилиши ҳозирча номаълум.

Ўш шаҳрининг балансида фақатгина «Жаштык» лагери бор. У 1968 йили қурулиб, 2010 йилдан бери июнь воқеасидан жабрланганлар яшаб келишган. 2017 йили лагернинг биноси таъмирланиб, йилига 30га яқин кам таъминланган оилаларнинг болаларини бепул қабул қилиб келган. Лагер 300 болага мослаштириб қурилган, унинг майдони 54 минг 290 километрни ташкил қилади.