Владимир Зеленскийнинг инаугурация маросими 20-май куни Киевда бўлиб ўтди. Украинанинг президенти йиғилганларга мурожаат қилиб, ўлканинг парламентини — Олий Радани тарқатаётганини билдирди. Шунингдек у «келажак авлодларга ўрин бўшатиш» учун Украинанинг ҳукуматини истеъфога кетишга чақирди.
«Иш кабинетларингларда менинг портретим бўлмаслигини истайман. Президент — маъбуд эмас. У ерга фарзандларингизни суратларини илиб олиб, ҳар қарор чиқарганда уларнинг кўзларига қаранглар», — деб билдирди Зеленский.
Шунингдек депутатлик даҳлсизлигини олиш ҳамда ноқонуний бойиш учун жиноий жавобгарликни киргизиш тўғрисида қарорларни қабул қилишни таклиф қилди. Зеленский депутатларга Украинанинг Ҳавфсизлик хизматининг (УҲХ) раҳбари, бош прокурорни ва давлатнинг мудофаа вазирини эгаллаган хизматларидан бўшатишни маслаҳат берди.
УҲХнинг етакчиси Василий Грицак ва мудофаа вазири Степан Полторак истеъфога чиқишди, аммо мамлакатнинг бош прокурори Юрий Луценко ҳозирча ўз истеъфоси ҳақида баёнот қилганича йўқ.
«Қадрли халқим! Аввал мен украиналиклар кулб туриши учун барчасини қилишга харакат қилар эдим. Қалбим билан ҳис қилганман. Кейинги беш йилда мен сизлар йиғламаслигингиз учун ҳамма нарсани қиламан», — деди Украинанинг президенти.
Владимир Зеленский — ҳисоб бўйича Украинанинг олтинчи президенти. 21-апрелда у президентлик сайловининг иккинчи турида овозларнинг 73 фоизига эга бўлиб ғалабага эришган. У ўлкани охирги беш йил бўйича бошқарган рақиби — Пётр Порошенкодан ўзиб ўтган.