Бакиевнинг Беларусда юриши икки давлатнинг алоқаларини сустлаштиради — ҚР парламентининг спикери

499

Жогорку Кенешнинг спикери Дастан Жумабеков белорусиялик ҳамкасби Владимир Андрейченко билан учрашувда билидиришича, вақти-вақти билан ОАВларда Қирғизистоннинг қулатилган президенти Курманбек Бакиевнинг Белорусдаги ҳаётининг «қулай шароитлари» ҳақида маълумот пайдо бўлмоқда.

«Бу вазиятлар ўз навбатида оғирликларга ва икки томонлама алоқаларнинг қандайдир бир секинлашига олиб келмоқда», — деди Жумабеков.

У Қирғизистон Белорус ҳукумати ҳуқуқий ёрдам ҳақида Кишинёв конвенциясини сақлайди деб ишонишини қўшимча қилди. Бу ҳужжатда аъзо ўлкалар инсонларни жавобгарликка тортиш учун уларни бериш бўйича ҳуқуқий ёрдам беришади деб айтилади.

Жавоб тариқасида Андрейченко ўлкалар ўртасидаги «дўстлик» алқаларининг ривожланишига ҳеч қандай вазиятлар тўсқинлик қилмаслиги кераклигини билдирди.

2010 йили апрелда Бакиев Қирғизистон президентлигидан қулатилиб, у оиласи билан Белорусга қочишга мажбур бўлган. Белоруснинг етакчиси Александр Лукашенко Бакиевга сиёсий бошпана берган.

Қирғизистоннинг Олий суди Бакиевни сиртдан 30 йилга озодликдан ажратиш ҳукмини чиқарган, чунки унинг буйруғи билан, куч тизимлари қаршилик намойишига чиққанларга қарши қурол қўлланишган. Унда майдонда 80дан ортиқ киши ўққа тутилган.

Бакиевнинг фарзанди — Максим — Қирғизистонда молиявий товламачилик учун 25 йилга озодликдан маҳрум қилинган. Ҳозир у Буюк Британияда яшайди.