Туркиянинг Ташқи ишлар вазирлиги уларнинг Қирғизистондаги элчиси Женгиз Камил Фират «Сапат» лицейлар тармоғининг директори Орхан Инанди қатнашган ифтордан кетиб тўғри реакция қилганини билдирди.
Туркияда бу лицейларнинг ФЕТО террор ташкилотига алоқаси бор деб ҳисобланади. Муассасадан билдирилишича, ФЕТОга қарши курашиш Туркиянинг асосий мақсадларидан бири.
«ФЕТО бор ерда бу террор ташкилоти кўплаган ўлкалардаги ҳамкасбларимиз учун хавф туғдиришини қатъийлик билан тушунтирдик. Биз дўстона алоқадаги расмий ҳукуматлар билангина эмас, уларнинг миллий институтлари ҳам бу масалага жиддий қарашади деб кутамиз», — деб айтилади ведомствоннинг билдирувида.
Туркиянинг Қирғизистондаги элчиси Женгиз Камил Фират 8-май куни Қирғизистон мусулмонлар дин бошқармаси (ҚМДБ) Бишкекнинг «Дасмия» ресторанида уюштирган ифтордан ошкора кетиб қолган. Бундай хатти-харакатга ифторда «Сапат» лицейлар тармоғининг директори Орхан Инанди юргани сабаб бўлган.
Камил Фиратнинг айтишича, Инанди — бу ФЕТО террористик такшилотининг аъзоси.
Қирғизистоннинг Ташқи ишлар вазирлиги бу бўйича ҳозирча ҳеч қандай баёнот қилганича йўқ.
Туркиянинг ФЕТО билан кураши
Туркиянинг ҳукумати «Сапат» таълим бериш тармоқлари муҳолифатчи Фатҳуллоҳ Гулен ва унинг ФЕТО ташкилоти томонидан молияланади деб ҳисоблайди. Туркияда бу ташкилот террористик деб топилган, Гуленнинг ўзи эса 2016 йилдаги давлат тўнкариши харакатида айбланган.
Қирғизистон ҳукумати лицейлар тармоғини «Себат»дан «Сапат»га ўзгартириб, Туркия билан алоқани бузмаслик учун директорлар кенгашининг таркибига Маориф вазирлигининг вакилларини киргизган.
Амалга ошмай қолган тўнтаришдан кейин турк ҳукумати минглаган қамоққа олишларни амалга ошириб, юзлаган кишиларни ФЕТОга алоқаси бор деб судлаган. Гулан ўзи эса давлат тўнтаришини уюштирмаганини айтиб чиққан.
Ҳозир у АҚШда яшайди. Туркия бир неча бор Америка ҳукуматидан уни ўтказиб беришни талаб қилган, аммо АҚШ рад этган.