Ҳисоб палатаси: Тарих музейининг таҳмирлаш қиймати деярлик 69 млн сомга қимматлатилган

507
Музей учун отларнинг фигуралари 28 минг еврога сотиб олинган. Сурат: Уланбек Эгизбаев / «Азаттык» радиоси

Ҳисоб палатасининг аудити Бишкекни Тарих музейининг қайта таъмирлаш бўйича ишларнинг қиймати 68,9 млн сомга ортирилганини кўрсатган.

Шунингдек музейни таъмирлаш учун хориждан олиб келинган материалларнинг қиймати ўлканинг ички бозоридаги материалларнинг баҳосидан 3,8 млн сомга ортиб кетган. Аудитнинг материаллари ҳуқуқ тартибот органларига жўнатилди.

Бишкекдаги Тарих музейи ўша вақтдаги президент Алмазбек Атамбаевнинг ташаббуси билан 2016 йилнинг мартида таъмир учун ёпилган. Таъмир жараёнини президент маъмуриятининг раҳбар ўринбосари бўлиб турган Сапар Исақов назорат қилган.

Таъмир ишлари 2016 йилнинг 31-августида тугайди деб режалаштирилган, аммо музей ҳозирга қадар ёпиқлигича турибди.

2018 йилнинг 26-майида муҳолифатдаги «Ата Мекен» фракцияси тарих музейининг тендери ва лойиҳанинг смета ҳужжатларисиз таъмирлашганини билдирган. Бундан ташқари, парламентарийлар музейни безашга 8,7 млн евро кетган деб айтишган.

Ўша вақтда Миллий ҳавфсизлик бўйича давлат комитети тарих музейининг реконструкциясига маблағларнинг фойдаланилишини текшира бошлаган.

2019 йилнинг апрель ойида Бош прокуратура Бишкекдаги Тарих музейини реконструкциялаш бўйича текширувлар билан  Чолпон-Отадаги от майдонининг қурулиш ишини бир жиноий ишга бирлаштирган. Давлатга келтирилган зарарни 200 миллион сомдан ортиқ деб баҳолаган. Музей бўйича 101,6 млн, от майдони бўйича 145,9 млн сом.