Бир кадр билан: Собиқ президент Атамбаев «Ўлмас полк»нинг юришида

47
Сурат: Кундуз Жолдубаева / КСДП

Қирғизистоннинг собиқ президенти Алмазбек Атамбаев турмуш ўртоғи Раиса Атамбаева билан «Ўлмас полк»нинг юришига қатнашди. Атамбаев қўлига ўзининг отаси Шаршен Атамбаевнинг портретини кўтариб чиқди. У 1945 йилгача отувчилар дивизиясида хизмат ўтаган — унинг дивизияси Германияда урушган.

Собиқ президентнинг оиласи акцияга 2015 йилдан бошлаб қатнашиб келади, собиқ президентнинг ўзи эса юришга биринчи марта қўшилган.

Юришни Атамбаевнинг вориси ва ҳозирги президент Сооронбай Жээнбеков бошлаб чиқди. Аммо Жээнбеков давлат раҳбарлигига келиши билан сиёсатчилар ўртасида бугунги кунгача давом этиб келаётган келишмовчилик юзага келган. Сиёсатчиларнинг ўртасидаги келишмовчилик Қирғизистоннинг энг йирик КСДП партиясида парчаланишга сабаб бўлган.

«Ўлмас полк» — бу минглаган қирғизистонликлар Улуғ Ватан уруши муносабати билан юришга чиқиб, ҳар йили 9-майда ўтувчи тадбир. Иштирокчиларнинг аксарияти шу куни уруш қаҳрамонлари ва фронт ортида меҳнат қилган ўз бувилари, боболарининг портретларини кўтариб чиқишади.