Бир кадр билан: Президент «Ўлмас полк» юришини бошқариб чиқди

58
Сооронбай Жээнбеков юриш бошида. Сурат: Арсений Мамашев / Kloop.kg

Президент Сооронбай Жээнбеков «Ўлмас полк» юришига раҳбарлик қилиб чиқди. Президент фронтда бедарак йўқолган бобоси Жээнбек Пирназаровнинг портретини кўтариб чиққан. Жээнбеков юришга иккинчи бор қатнашмоқда.

Колоннанинг юришида биринчи марта Жээнбековнинг асосий рақибига айланган собиқ президент Алмазбек Атамбаев қатнашди. Атамбаев давлат раҳбарлиги хизматида турганига қарамай Жээнбековнинг сайлов жараёни вақтида очиқ қўллаб чиққан.

«Ўлмас полк» — бу минглаган қирғизистонликлар Улуғ Ватан уруши муносабати билан юришга чиқиб, ҳар йили 9-майда ўтувчи тадбир. Иштирокчиларнинг аксарияти шу куни уруш қаҳрамонлари ва фронт ортида меҳнат қилган ўз бувилари, боболарининг портретларини кўтариб чиқишади.