Қозоғистонда бир қатор ОАВларга тўсиқ қўйилди

433

«Озодлик» радиосининг қозоқ хизмати маълум қилишича, уларнинг сайти 9-май куни эрта билан Қозоғистоннинг ҳудудида очилмай қолган. Шунингдек бир қатор бошқа ОАВлар ҳам тўсиққа дуч келишганини хабар қилишган.

Ресурсларга кирилишини текширувчи kazbt.com сайтининг маълумотига кўра, «Озодлик», The-village, «Урал ҳафталиги» ҳамда «Эксклюзив» нашрларининг сайтлари очилмай қолган. Шунингдек куннинг биринчи ярмида «Информбюро», «Время» газетасининг ҳамда Инсон ҳуқуқлари бўйича қозоқ бюросининг сайти тўсилиб, аммо соат 12:30га бориб бу ресурсларга кириш ўз йўлига туширилган.

ОАВларнинг эҳтимолий тўсилишига ўлкда тақиқланган «Қозоғистоннинг демократик танлови» харакатининг бир неча шаҳарларда митингларни ўтказиш режалари ҳақидаги билдируви сабаб бўлган бўлиши мумкин.

Қозоғистон ҳукумати 2018 йили «Қозоғистоннинг демократик танлови» харакатини экстремистик ташкилот деб топган. Харакат лидери ва муҳолифатчи Мухтар Аблязов чет давлатда яшайди. Қозоғистонда уни умрбод озодликдан маҳрум қилиш ҳукми чиқарилган.

Ахборот сайтларни тўсиш Қозоғистоннинг бир неча йирик шаҳарларида 1-майда бўлиб ўтган митинглардан ҳамда фаолларнинг қўлга олинишидан кейин бўлмоқда.

Митингчилар Қозоғистонда 9-июнда ўтувчи президентлик сайловини кузатишни таклиф қилишган. Митинг иштирокчилари сайлов вақтида уларнинг овозлари ҳисобга олинмай қолиши мумкин деб айтишган.