Умум республика тестини қандай қилиб мувафаққиятли топшириш мумкин?

739

Май ойининг сўнгида мактаб битирувчилари Умум республика тестидан (УРТ) ўтишади, унинг натижалари эса олий ўқув юртига (ОЎЮ) ўтишга таъсир қилади. Тестдан ўтиш ёки унга тайёрланиш кўпалаган ўқувчиларда стресс ва қулаш хавфини пайдо қилиши мумкин, чунки ўқитувчилар ва ота-оналар фарзандларига келажаги УРТнинг натижаларига кўра хал бўлишини айтиб келишади (аслида ундай эмас).

«Клооп» тестга тайёрланиш ҳақида ОРТ тузувчиларининг, психологларнинг ва олтин  сертификат эгаларининг маслаҳатларини тўплади.

Тестнинг мантиғи ва шаклини тушунинг

Буларни тушуниш учун синов тестидан ўтиб кўриш мумкин. Дастлаб, ҳақиқий имтиҳондагидек   атмосфера тузиш керак (топшириқларни testing.kg сайтидан қоғоз турида чиқариб ёки онлайн ўтиш мумкин).

Тестнинг ҳар бир қисмига бир ҳафтада бир неча соат ажратиш юилан айрим дарслар бўйича билмаган ерларни аниқлаб, уларни ўрганиб олса бўлади. Олтин сертификатлардан бирига эга бўлган Дина шундай усул билан рус тили бўйича билмаган ерларини мустаҳкамлаб, тестни муваффақиятли топшира олганини айтиб берди.

Тайёрлов курсларига бориш мумкин

Агар сиз тестга мустақил тайёрланишни истамасангиз, у ҳолда УРТни топшириш учун тайёргарлик курслари мавжуд. Studylabнинг асосчиси Азамат Нуриддиновнинг айтишича, улар мактаб ўқувчиларини аналогияларда мантиқий боғлиқликларни тузишга, қийин атамаларни қулайига алмаштиришга ва математикани ҳаётий мисоллар билан тушунтиришга ўргатишади.

Унинг айтишича, мактаблар тушунишга ўргатмай, машқларни ечувчи тайёр алгоритмларни беришади — бу мактабларнинг асосий масаласи.

Бу каби курслар мамлакатда етарлича бор ва уларнинг баҳоси ойига 1500 сомдан 8000 сомгача бўлади. Аммо, УРТни тузган тест маркази улар билан бирорта ҳам тижорий ташкилот ҳамкорлик қилмайди деб тушунтиради.

«Айрим тайёрлаш марказлари ўз мижозларига “курс” тугаши билан УРТнинг энг яхши натижаларини ваъда қилишиб, уларга ёлғон умид беришади, шу билан бирга уларда аксарият ҳолларда  керакли даражадаги малакали билим бериш сифатлари бўлмайди», — деб огоҳлантиради тест маркази.

Тест марказидан тестга мустақил тайёрланишни маслаҳат беришади, аммо бунинг учун бир ой етмаслиги мумкин.

УРТга тайёрланиш бўйича натижаларни сотиб олманг — улар бир неча йил аввал тузилган ва уларда кўплаган оддий хатолардан бошлаб нашрда йўл қўйилган хатолар учрайди.

Имтиҳондан йиқилишга тайёрланманг

Психолог Тинчтикбек Бакитов тестдан йиқилиш эҳтимоли ҳақида ўйланмасликни таклиф қилади. Ўзингизни омадсиз тестга тайёрламанг.

Имтиҳон олдидан ўзингизни позитивга тайёрлаш муҳим, чунки яхши натижани режалаштириш ва унга тайёрланиш муваффақиятга олиб келади.

Қўрқув ҳиссидан қутулиш учун яхшилаб мақсад қўйиш керак. Мия ўз датуримизни харакатга ўтказувчи нусха каби қабул қилади. Агар мен топшира олмай қоламан деб ҳис қилсам, қўрқсам ёки хавотирлансам мия барини ҳақиқатдек қабул қила олади.

Олдига конструктив ва амалга ошириг мумкин бўлган мақсад қўйиш аҳамиятли. У позитивли бўлиб, унинг аниқ муддат чекловлари бўлиши лозим. Натижани жонлантириб тасаввур қилинг  — имтиҳонга боғлиқ вазиятга энг позитив маънода қаранг.

УРТга бир кун қолганда ёд ола бошлашни кераги йўқ, чунки бир йилда ёдлай олмаган нарсани бир кунда амалга ошириш мумкин эмас. Шунчаки тиниқиб ухлаб олинг! Бу сизни стресслардан сақланишингизга ва сергак бўлишингизга ёрдам беради.

Тест олдидан тинчлантирувчи дориларни ичмаслик керак

Ҳар қанча ҳаяжонлансангиз ҳам валерьянка таблеткаларини ичишнинг кераги йўқ. Мутахассислар тинчлантирувчи дориларни ичиш диққатни камайтириб, миянинг ишлашини секинлатиши мумкин деб огоҳлантиришади. Унинг ўрнига сув ичиб олинг.

Нафас олиш машқалари ҳам ортиқчалик қилмайди. Бу ҳаяжонни камайтира олувчи усул. Уч карра чуқур нафас олиш ва нафас чиқариш каби оддий машқ миянинг бўшашига ва яхши нафас олишга имкон яратиб беради. Тестга оддий текширув иши каби қаранг.

Тузоқли топшириқлар бўлади

«Қийин шартлар йўқ, аммо баъзан маъносиз топшириқлар келиб қолади ва улар сабабли ҳамма ердан тузоқ излаб қоласан», — деб айтиб берди олтин сертификатнинг эгаси Максим Сиразетдинов. УРТ бошқа тестлар ва имтиҳонлардан шуниси билан фарқ қилади. Агар топшириқни осон ва тез ечиб олиб, бир ерда қопқон бор деб ўйлайсан. Агар вақт бор бўлса ҳаммасини бир қатор текшириб олиб кейин бошқасига ўтиш керак.

УРТдан йиқилиб қолганда нима қилиш керак?

Доимо қўшимча варинатни тайёрлаб юриш керак — агар бу йили топшира олмасанг, умидни узмасдан кейинги йили ҳам харакат қилиб кўриш керак. Шунингдек университетларга қарашли коллежларга топшириб ёки касб-ҳунар ўқув даргоҳларига ўқишга бориш мумкин.

УРТни талаб қилмайдиган ОЎЮлар ҳам бор, аммо уларнинг бари ижодий йўналишга боғлиқ  — у ерда расм чизишни, куйлашни ва  рақс тушишни билиш лозим. Шунингдек ОРТнинг натижаларига қарамайдиган хорижий ОЎЮларга ҳам топшириш имконияти бор.

Тест сизни интеллектингизнинг кўрсаткичи эмаслигини ёддан чиқармаслик керак. Буни ҳамма бошдан ўтказган — агар бола ундан йиқилиб қолса унинг ҳаёти шу билан тўхтаб қолмайди.

Муаллиф: Айдай Манаева