МҲДҚнинг собиқ етакчиси Суталинов бўшатилди. У бедаво саратон касалига чалинган

533
Мурат Суталинов. Сурат: Эрнист Нурматов / RFE / RL

Бишкек шаҳар суди Миллий ҳавфсизлик бўйича давлат комитетининг (МҲДҚ) собиқ етакчиси Мурат Суталиновни бўшатиш бўйича қарорни 7-майда чиқарди. Судга бу илтимос билан Суталиновнинг адвокати ҳам, Жазони ижро қилиш давлат хизматининг вакиллари ҳам мурожаат қилишган.

Бунга қадар Суталинов тўртинчи даражадаги саратон касали билан оғриётгани ҳамда паллиатив ёрдамга муҳтож экани айтилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги комиссиясининг аъзоси бўлган врач-онкологнинг айтишича, шифокорлар касалларнинг тарихини текшириб, Суталиновнинг ташҳисини тасдиқлашган.

«Мутахассис қатори хулоса текширувнинг асосида чиқди деб тасдиқлай оламан. Шифокор қатори бемор доимий даволанишга муҳтож деб айта оламан», — деди Усупбаев.

Мурат Суталинов 2006-2010 йиллари, 7-апрель воқеасигача МҲДҚни бошқарган.

7-апрелдаги тўнкаришда, аниқроғи Ала-Тоо майдонида қаршилик акциясининг айрим иштирокчилари ўлдирилгандан кейин Суталинов мамлакатдан чиқиб кетиб, аммо 2011 йили декабрда кутилмаганда қайтиб келиб, ўзининг суд процессига қатнаша бошлаган. У 2010 йилнинг 7-апрелидаги воқеалар учун мулкини мусодара қилиш билан 20 йилга озодликдан ажратилган.