МҲДҚ ва Иқтисод министрлиги интернет трафикни кузатишни истайди. Бу интернетни тўлиқ назорат қилишга олиб келмайдими?

583
Иллюстратив сурат.  Сурат: Longmont Power and Communications-68 / flickr

Низом лойиҳасини жамоат муҳокамасига 25-апрелда Қирғизистоннинг Экономика вазирлиги чиқарган. Вазирликнинг таклифига кўра, интернет трафикнинг ҳисобини олишга ва уни таҳлил қилишга Миллий ҳавфсизлик бўйича давлат комитети (МҲДҚ) масъул бўлиши керак.

Қарор муаллифларининг ғоясига кўра, кирган-чиққан  трафикнинг маълумотлари ўлканинг чегараларида ўрнатилган махсус ускуналар ёрдами билан тўплаб турилади. У ерда Қозоғистон ва Россиядан келган транзит каналлардан трафикни қабул қилиш амалга оширилади.

Шунингдек низомда алоқа операторлари махсус хизматлар трафикни рўйхатга олувчи жиҳозларни ўрнатиб олиши учун МҲДҚга ўзларининг интернетини қабул қилиш тармоқларини очиб бериши кераклиги айтилади.

Шундан кейин трафик бўйича маълумотлар МҲДҚга, сўнгра солиқ органларига ўтказиб турилади. Аммо қарорда махсус хизматлар айнан қандай маълумотларни солиқ органларига ўтказиб турилиши,жумладан бу маълумотларнинг сақланиши ҳақида ҳам айтилмаган.

«Ҳозирги вақтда Қирғизистоннинг ҳудудига кирувчи-чиқувчи трафикнинг ҳисобини олиш, таҳлил қилиш ва тартибга солишга имконият тузувчи қандайдир бир механизмлар йўқ. Шу сабабли ҳисобга олинмаган трафикнинг муаммоси бор», — деб низомнинг ахборот-справкасида айтилади.

МҲДҚ 2019 йилнинг 15-майига қадар трафикнинг ҳисобини олиш учун қиймати  1 млндан 5 млн долларгача етувчи ускуналарни сотиб олиши керак. Мазкур ускуналарни сотиб олишга маблағни Иқтисод вазирлиги бўлиб беради.

Бу нима учун керак?

Иқтисод вазирлигининг раҳбар ўринбосари Дастан Кадиров таклиф этилаётган қарорнинг асосий мақсади  — солиқ йиғимларини назорат қилиш эканини билдирди.

«Қарор биргина мақсад билан қабул қилинмоқчи: солиқ орқали интернет  трафикни назорат қилиш. Ҳозирда тўлиқ назоратга олишга бизнинг имкониятимиз йўқ бўлмоқда. Бу дунё тажрибасида бор экан. Интернет трафикнинг қанчаси кириб, қанчаси чиқаётганини, Қирғизистонда қанчаси қолаётганини кўришимиз керак», — деб айтган Кадиров «Азаттык»қа.

Унинг айтишича, МҲДҚда кирувчи-чиқувчи трафикни кузатиш мумкинлигидан ҳавфсирашлар «асоссиз». Ҳозир бундай ҳуқуқлар фақатгина Давлат технологиялари ва алоқа давлат комитетига (ДТАДК) ҳисобот берувчи «Транском» давлат идорасидагина мавжуд.

Кадиров агар қонун кучга кириь қоладиган бўлса, бу интернетнинг тезлигига ҳеч қандай таъсир этмайди деб ишонтирди.

«Ҳозир мобил алоқа компаниялари, интернет провайдерлар бир абонентдан минг сом ҳақ олса, биз ўша минг сомгагина солиқ солиб, ўша суммадан солиқ оляпмиз.[...] Ҳозир бизда қанча интернет трафик кириб-чиқаётгани ҳақида тўлиқ маълумот йўқ. Назорат аппаратлар қўйилиши керак. Интернет чекланмайди, чунки бу ерда ундай мақсад йўқ», — деб билдирди иқтисод вазирининг раҳбар ўринбосари.

Солиқ хизматининг матбуот котиби Эркин Сазиков «Клооп»га берган интервьюсида билдиришича, ҳозир интернет операторларининг солиқ тўловлари улар топширган ҳисоботларга кўра текширилади.

«Солиқларга қонун таъсир этмайди»

Алоқа операторлари ассоциациясининг етакчиси Айбек Куронкеев Иқтисод вазирлиги таклиф қилаётган ташаббуслар амалга оширилганини  «Клооп»га берган интервьюсида билдирди. Унинг айтишича, трафикнинг кўлами бўйича маълумотларнинг бари Давлат алоқа комитетида бор.

У операторларнинг солиқ йиғимларини ортириш учун бу қарорни қабул қилишнинг ҳожати йўқлигини, чунки интернет операторларининг бари трафикнинг кўламини эмас, интернет каналларни сотиб олишади деб қўшимча қилди.

Интернетни тўлиқ назорат қилиш

Ахборот сиёсати соҳасида ишлаган «Клооп»нинг манбаларидан бири маҳфийлик шарти билан бу қарор интернетнинг устидан назорат ўтказиш учун тузилганини хабар қилди. Унинг айтишича, бу ҳукуматнинг трафикни назорат қилиш учун қилган илк харакати эмас.

«МҲДҚни назорат қилувчи орган қилишни истаётганлари умуман тушунарсиз. Интернет провайдерлари Давлат алоқа комитети билан ишлашади. Барча қоидаларга кўра, бу МҲДҚ бўлмаслиги керак», — деди у.

Унинг айтишича, агар МҲДҚ интерет шлюзларга рухсат олса, у ҳолда тармоқ назорати тўлиғи билан йўқотилиб, бу мамлакатдаги интернетни  тўлиқ назорат қилишга биринчи қадам бўлиб қолади.

«Назарий жиҳатдан қараганда, агар МҲДҚда интернет каналини тўғридан-тўғри назорат қилиш имконияти пайдо бўлса, у ҳолда улар жиҳознинг функционалига яраша айрим ресурсларга кириш йўлини тўсиб қўя олишади. Ёки умуман ўлкада интернетни қирқиб қўя оишади», — деди у.

«Клооп»ни манбасининг фикрича, МҲДҚда трафикка киришга эришиш билан бирга фойдаланувчиларнинг контентини кузатиш имкони ҳам пайдо бўлади».

«Клооп»ни манбасининг фикрича, Қирғизистоннинг солиқ хизмати интернет провайдерларнинг солиқ тўловининг тўғрилигини ҳозирданоқ биллинг тизими орқали ҳисоблай олади. «Ҳозир солиқ хизматларида абонентлар бўйича ҳисобот мавжуд. Яширин трафик билан курашиш? Провайдерларнинг ўзларига яширин трафик билан ишлаш фойдали эмас. Масалан, Қозоғистонда [яширин трафикни сотганлиги] учун провайдерларда муаммолар туғилиб туради».