Шереметьеводаги авиаҳалокатда ҳалок бўлган ва жабрланганлар орасида қирғизистонликлар йўқ — ҚРнинг Россиядаги элчилиги

473
Шереметьев аэропортидаги авиаҳалокат. Сурат: Россиянинг тергов комитети

Бу ҳақда «Клооп»га Қирғизистоннинг Россиядаги элчилигидан билдиришди.  Авиаҳалокатда 41 киши, жумладан экипажнинг бир аъзоси ҳалок бўлган.

«Аэрофлот» авикомпаниясининг Superjet 100 самолёти «Москва — Мурманск» йўналиши бўйича учиб бораётган, жамоа билан бирга унинг бортида 78 киши бўлган. Дастлабки маълумотларга кўра, самолёт учиб чиққандан кейин ярим соат ўтгандан кейин шошилинич қўниш қилган — бортда чиққан ёнғиннинг бир неча сабаблари бор.

Россиянинг тергов комитети учувчиларни, диспетчерларнинг ҳамда бортга техник кўрик ўтказганларнинг етарсиз квалификацияси авиа ҳалокатнинг сабаблари бўлиши мумкин деб ҳисоблайди.

«Аэрофлот» компанияси самолёт двигатели самолёт қўнгандан кейин ёниб кетганини расман билдирди.

Тергов комитети одамлар ўлими бўйича жиноят ишини қўзғади. Аварияни давлат комиссияси ҳам текширмоқчи.