АҚШ элчилиги Бишкекда ҳаво сифати бўйича маълумот тўпловчи жиҳоз ўрнатди

533
Бишкекдаги ҳаво сифатини текшириш учун аппарат. Сурат: Қирғизистондаги АҚШ элчилигининг матбуот хизмати

Бишкек ҳавосининг сифатини кузатиш бўйича жиҳоз 3-майда ишга кирди. Ускунанинг қиймати 150 минг долларни ташкил қилди. Ҳар истаган киши ҳавонинг булғаниш даражасини онлайн кўра олади, бу ердан эса шаҳардаги ҳавонинг булғаниши бўйича батафсил нусхаси билан танишса бўлади.

Қирғизистондаги АҚШнинг элчиси Дональд Лунинг айтишича, бундай аппаратлар дунёнинг 57 шаҳрига ўрнатилган.

«Биз маълумотни жамоатчилик учун очиқ қилишни ва маълумотларнинг соат сайин янгилашни режалаштиряпмиз. Шунингдек кўп йиллар бўйи маълумотларнинг аниқлилигини таъминлаб туриш учун АҚШдан мониторни калибрловчи команда олиб келиш вазифасини оламиз », — деди у.

Элчиликнинг ходими Майкл Шернинг айтишича, мазкур ускуна РМ2.5 майда зарраларининг таркибини ўлчайди.Бу зарраларнинг таркибида қурумнинг, асфальтнинг, автомобил ғилдиракларининг, тузларнинг, оғир металларнинг алоқалари ҳамда бошқаларнинг майда қисмлари бўлиши мумкин.

Бу каби зарраларнинг масса концентрацияси — ҳаво сифани баҳолаш учун ҳамда инсонларнинг соғлигига келтирувчи хавф учун асосий кўрсатгич бўлиб ҳисобланади. Бутун Жаҳон соғлиқни Сақлаш Ташкилотининг (БЖССТ) меъёрлари бўйича РМ2.5 заррасининг йиллик ўртача даражаси 10 мкг/м3, кунлик ўртача даражаси 25 мкг/м3 ортмаслиги керак.

АҚШнинг элчилиги ҳавонинг булғаниши бўйича маълумотларни ҳукумат, Қирғизгидромет ҳамда атроф-муҳитни ҳимоя қилиш бўйича давлат агентлиги билан алмашишни режалаштирмоқда.

Бишкекдаги ҳавонинг булғаниши

Бишкекдаги ҳавонинг булғанаётгани бўйича масала 2017 йили қора тутун шаҳар турғунларига кўрина бошлагандан кейин фаол муҳокама қилина бошлаган.

«МувГрин» экологик харакати ўшанда Бишкекда бир неча датчик ўрнатган, бу ускуналар ҳаводаги РМ2.5 майда зарраларнинг таркибини ўлчайди. Уларнинг ҳисоботига кўра, қиш ойларида бу зарраларнинг даражаси белгиланган меъёрдан ошиб кетади. Ҳавонинг қаттиқ булғаниши кечки маҳалга — одамлар ишларидан ўз уйларига автомобил билан қайтиб бораётганда ҳамда ўз уйларини кўмир билан иситаётган вақтларга тўғри келади.

Бироқ давлат органлари бу датчиклардан олинган маълумотларни тан олишмайди, чунки улар рухсатсиз ўрнатилган. Шунга қарамай 2018 йили ҳукумат Бишкекдаги ҳавонинг булғаланиш даражаси белгиланган меъёрда деб айта бошлаган. Аммо 2017 йили Қирғизгидромет маълум қилишича, ҳавонинг булғаланишининг даражаси икки-уч ҳиссага ортган.

Ҳукуматдагилар Бишкекда ҳавонинг булғанилишига транспортлардан чиққан газ асосий сабаб деб ҳисоблашади. Давлат рўйхатга олиш хизматининг (ДРХ) маълумотига кўра, 2018 йилнинг охирига кўра  пойтахтда 420 мингга яқин автомобил рўйхатга олинган, аммо шаҳар максимум 50 минг машинагагина мослашган.

Автомобиллардан ташқари, Бишкекдаги ҳавони дизель билан ишловчи маршруткалар ҳам бузади. Дизелдан бўлиниб чиққан майда зарралар ўпкага кириб, инсульт ва юрак касалликларига олиб келиб, приступга чалиниш ҳавфини ортиради.

Шунингдек ҳавонинг уйни кўмир билан иситиб, мўрига фильтр ўрнатилмаган ҳусусий секторлар ҳам бузади. Экологларнинг айтишича, ҳавонинг сифатига кўп қаватли уйларни иссиқлик билан таъминлаган Бишкек ИЭМидаги чиқиндилар ҳам таъсир кўрсатади. Аммо ҳукумат иссиқлик марказида кучли фильтрлар бор, улар қаттиқ зарраларнинг чиқиб кетишини 97 фоизга тозалайди деб ҳисоблайди.