Батукаевни бўшатиш учун ҳужжатларни сохталаштирганликда айбланиб болалар онкологи қамоққа олинди

499
Эмил Макимбетов. Сурат: «Кабар» нашри

Бишкекнинг Биринчи май туман суди шифокор онколог Эмил Макимбетов ва гематолог Ирина Цоповани ТИЗО-1га 27-июнгача киргизди. Улар коррупцияга, ҳужжатларни қалбакилаштиришга ва хизматдаги сохтакорликда алоқадор бўлган деб айбланмоқда.

Милиция шифокорларни Бош прокуратура 2013 йили “криминал авторитет”  Азиз Батукаев қандай қилиб соғлиғи боис қамоқдан чиқиб кета олганини текшира бошлагани сабабли қўлган олган.

Онкология касалига чалинган болаларнинг ота-оналари Бош прокуратура ва Биринчи май туман судидан қамоққа олинган Макимбетовни уй қамоғига чиқаришни сўрашди.

«Макимбетов яқин орада олти болага опреация қилиши керак эди. Аммо қамоққа олингани сабабли амалиётлар номаълум муддатга қолди ва болаларнинг ҳаёти ҳавфда. Чунки, бу амалиётни Қирғизистонда биргина Макимбетов қила олади [...] Бемор болаларнинг ягона умиди - онколог Макимбетовда», — деб айтилади ота-оналарнинг мактубида.

Мурожаатга айрим шификорлар, «Ёрдам бериш қулай» ҳамда «Эргене» фондлари имзо қўйган.

«Эргене» фондининг етакчиси Таалайгул Сабирбекованинг айтишича, қамоққа олинган шифокор Макимбетов — болалар онкологиясидаги ягона профессор.

«У даволаш билан чекланмай, ёш мутахассисларни ҳам ўқитади. Кейин эски бир иш учунгина, жавобгар одамларни эмас, ижрочиларни қамаб қўйиш тўғри эмас», — деб айтди фаол «Азатык»қа.

Унинг фикрига кўра, Макимбетов «ўйинлар қурбони» бўлиб қолган ва «буйруқ унга юқорида келган», у ўз ишини бажарган.

Бош прокурор Откурбек Жамшитов ва Олий суднинг раиси Гулнара Калиева апрель ойида Батукаевнинг бўшатилиши бўйича иш қайта қўзғатилишини айтишган.

Батукаевнинг бўшатилиши

“Криминал авторитет” Азиз Батукаев 2013 йили бўшатилган. Уни бўшатишга махсус тузилган тиббий комиссия ва кучатилган тартибдаги № 24-колониянинг шифокори қўйган «қоннинг кучайган лейкози» номли дард асорати асос бўлган.

Шундан кейин тиббий хулоса сохта эканлиги маълум бўлиб, Норин шаҳар суди Батукаевнинг бўшатилиши бўйича ўз ҳукмини қайтариб олган.

Батукаев Қирғизистон тарихида соғлиғи сабабли қамоқдан чиқа олган биринчи маҳбус бўлган. 2014 йили уни халқаро қидирувга беришиб, ўша йилнинг ўзида Чеченистондаги колонияга қамашган. У ердан Батукаев уч йилдан кейин бўшатилган.

Батукаев бир қатор моддалар, жумладан оммавий тартибсизликларни уюштириш ва қуролларни ноқонуний сақлаш бўйича 16 йил 8 ойга озодликдан ажратилган.

Шунингдек у 2005 йили Молдовановка қишлоғидаги қамоққа борган депутат Тиничбек Акматбаев билан яна бир неча амалдорни ўлдирганликда айбланган.