Кар-соқовларнинг калтакланиши: Ўшда жабрланганларнинг 50ка яқин яқинлари норозиликка чиқишди

577
Норозиликка чиққанлар. Сурат: Адилет Абдирасул ўғли.  / Kloop.kg

Норозилик акцияси бугун 6-майда Ўш шаҳрининг марказий майдонида ўтди. Митинг иштирокчилари апрель ойининг сўнгида Олай туманида уч кар-соқов йиғитнинг маҳаллийлар тарафидан тепкилангани бўйича тегишли жазо олинишини талаб қилишди.

Жабрланган болалардан бирининг онаси Сонайим Мирзаева «Клооп»га билдиришича, унинг ўғли дўстлари билан Олайга пул топиш учун борган.

«Тўрт кун ишлаб келаман деб кетган. Икки кундан кейиноқ иш бўлмай қолди деб қайтиб келди. Кейин ётиб қолди. Билсак ўша куни булар тепкиланган экан. Бу болаларнинг айби нима? Улар шунчаки тирикчилик қилиш учун ишлагани боришган»,— дейди у.

Қорасув туманидаги соқов болалар ётоқ мактабининг ўқитувчиси Сайрагул Самибаева эса, унинг ўқувчилари ёлғон маълумот қурбони бўлиб қолди деб ҳисоблайди.

«Улар савдосини қилиш учун машинасини ҳайдаб кетишаётса, қишлоқдаги ёш болалар тош билан отишган. Бир оқсоқолга айтиб у болаларга тушунтиришга уринишган. Кейин ўша қишлоқнинг бир турғуни келиб уларнинг машинасини рақамини суратга тортиб кетган. Кейин қишлоқлилар тўпланиб ўша видеодаги воқеа юз беради. Булар бари тартибли, мактабда яхши ўқиган болалар. Мен ўша видеони кўриб қаттиқ йиғладим», — дейди Самиева.

Норозилик акцияси тинчлик йўли билан ўтиб, бир неча милиция ходимлари хавфсизликни назорат қилиб туришди.

«Ҳозир барига тушунтирдик. Икки модда бўйича ["ёлғон маълумот тарқатиш" ҳамда "қўл кўтариш"] текширув олиб борилмоқда. Жабрланувчиларнинг суд-тиббий экспертизага 3-майда жўнатганмиз. Баданларига қанчалик зарар келтирилди, кейин машинасининг бир икки ери ҳам пачақланган экан, уни ҳам қарашимиз керак. Тергов энди бошланди», — деб билдирди вилоят ИИБнинг матбуот котиби Женишбек Аширбаев.

Воқеа 28-апрелда Ўш вилоятининг Олай туманининг Қорул қишлоғида бўлган. Унда агрессив кайфиятдаги турғунлар уч кар-соқов йигитни бола ўғирлашда айблаб калтаклашган.

Қишлоқнинг тўпланган аҳолиси соқов болалардан изоҳ талаб қилишган. Аммо улар қўл харакатлари орқали ўзларининг рамазон тақвимини сотгани келганини тушунтириб бера олишмаган. Кейин жабрланувчилар турғунлар устидан милицияга ариза ёзишган.

Муаллиф: Иманбек Нурдинов