Кун иқтибоси: Президент Сооронбай Жээнбеков Қирғизистонда уран қазиш ҳақида

635

Президент Сооронбай Жээнбековнинг матбуот хизмати давлат раҳбарининг Қирғизистонда уран қазиш ҳақидаги баёнотини тарқатди. Президент Қирғизистонда уран қазилмаслигини, ҳамда «келажак авлод» учун «тоза муҳитни, яшил табиатни» етказиш кераклигини айтди.

«Яна қайтарман, Қизил-Омполда уран қазилмайди. Очиғини айтганда, ҳукуматнинг бу масалага бўлган бефарқ муомаласи сабаб жамоатчилик хавотирга тушди», — деб билдирди давлат раҳбари. Унинг айтишича, «бундай ваҳима» туризм тармоғига салбий таъсир теккизиши мумкин, шу сабабдан ҳавотирланишга ҳеч асос йўқ.

Президент бу каби баёнотни Иссиқкўл вилоятидаги уран конларини ишлатиш бўйича чиққан баҳслар ортидан билдирди. Ҳудуднинг турғунлари уни ишлатишга қарши чиқишган. Шу билан бирга Бишкекда ҳам норозилик акциялари бўлиб ўтган. Депутатлар эса Иссиқкўлда ва умум Қирғизистонда уран қазишга тақиқ солувчи қонун лойиҳаси ташаббусини илгари суришган.