«Қирқ Чоро» феминистлар ва ЛГБТ жамиятининг аъзоларига ҳужум қилди. Милиция тергов ишларини бошлади

525

1-майда феминистлар ва ЛГБТ жамиятининг вакиллари кирган  «8/365» ҳуқуқни ҳимоя қилиш харакатининг аъзоларига икки бор ҳужум бўлган.

Биринчи ҳужум «8/365» харакатининг вакиллари Бишкекнинг ғарбидаги «Сельмашевец» стадионининг туманига дам олишга йиғилишганда юз берган. Фаол Надира Масюмованинг айтишича, 10-12га яқин киши минивэн билан келиб ундан «Гейларни қаерда калтакласа бўлади?» деб сўрашган.

«Биз милиционергаулар бизни ҳимоя қиладими деган савол билан бордик, улар эса ҳеч нарса кўришмабди: машиналарни ҳам, одамларни ҳам», — деди у.

Масюмованинг айтишича, улар жанжал чиқиб кетмаслиги учун у ердан кетишга қарор қилишган, аммо ўша вақтда одамлардан бири уларнинг йўлини тўсиб, автомобилнинг капотига сакраган.

«У чиқиб бораётган йўлни тўсиб, ундан кейин тош олиш учун орқага юрди. Милиция ҳам буни кўрган, аммо улар тарафдан ҳеч қандай реакция бўлгани йўқ», — деб айтиб берди у.

Автомобил йўлини тўсишга харакат қилган киши. Сурат: Kaktus.Media

Иккинчи ҳужум Бишкекнинг жанубий қисмидаги Ғалаба паркининг ҳудудида юз берган.  «Қирқ Чоро»нинг вакиллари фаолларни тухум билан уришган. «Милиция кўриб туриб ҳеч нарса қилгани йўқ. Ҳозир биз ариза ёзиш учун ТИИБга кетаяпмиз», — деди Масюмова.

«Қирқ Чоро» харакатининг етакчиси Замирбек Кочорбаев «Клооп»га берган интервьюсида паркда унинг харакатидаги 10-15 киши бўлганини тасдиқлаб, аммо зўравонлик қўлланилганини инкор қилди.

«Қирқ Чоро» «қонунларни назарга илмайди»

Кўчўрбаев шунингдек унинг харакати «ҳуқуқий хулосалар ва қонунни назарга илмаслигини» ҳамда келажакда ЛГБТ фаолларига қарши қурол қўлланишини ҳам инкор қилмаслигини билдирди.

«Бизнинг фикримизча, бундай одамларни тухум билан тошлар билан уриш меъёрий нарса ва биз охиригача шундай қиламиз. Балки бундан кейин қандайдир бир қуролларни ҳам қўлланамиз», — деб айтди у.

«Клооп»нинг таҳририяти тушунича, «Қирқ Чоро» тарафидан бундай таҳдидларни амалга ошириши  — ноқонуний ва харакат аъзоларининг жиноий жавобгарликка тортилишига олиб келиши мумкин. Ўз навбатида Қирғизистон Конституцияси билан қонунларни тинчлик йиғилишларини ўтказишга таъқиқ қўймайди, хатто ҳимоя қилади.

«Прецедент» компаниясининг юристи Эдил Эралиев «Қирқ Чоро»нинг иштирокчилари зўравонлик қўлланиш таҳдидлари учун жиноий жавобгарликка тортилиши мумкинлигини, туҳум ёки тош билан ҳужум учун эса майда безорилик қатори жаримага тортиш мумкинлигини билдирди.

Ҳужум қилиш ва қурол қўлланиш бўйича таҳдидларга жавоб тариқасида Бишкек ШИИБининг матбуот хизмати судгача текширув ишлари бошланди деб билдирди.

Милиция бунга қадар «бирорта ҳам ҳуқуқ бузиш фактини рўйхатга олмаганини, бундан ташқари бир ҳуқуққа қарши харакатлар рўйхатга олинмаганини» айтишган эди.