«Бу ерда фожеа бўлмаса керак». Матраимов отасининг ҳурматига бағишланган мусобақага қатнашган депутатлар ҳақида

519
Қорасувдаги спорт мусобақаси. Чапда Искендер Матраимов ва ўртада унинг укаси Райимбек Матраимов

Жогорку Кенешнинг депутати Искендер Матраимов билдиришича, парламентнинг депутатлари ва катта амалдорлар унинг оиласи отасининг ҳурматига ўтказаётган мусобақаларга ҳар йили келиб туришади.

«Қишлоқ ҳукуматлари орасида кичик футбол ва волейбол бўйича мусобақа ўтказамиз. [...] Йил ўтган сари депутатлар орасида бир-бирига бўлган муомаласи яқин бўлаверар экан. Шу тадбирга ўзим депутатларни чақирдим. Улар менинг таклифимни қабул қилиб, қатнашиб кетишди. Менинг укамга бўлган гапларнинг бунга нима алоқаси бор? Бу ерда фожеа йўқ бўлса керак», — деди Искендер Матраимов «Азаттык»қа.

1-майда Ўш вилоятининг Қорасув туманида Исмаил Матраимовнинг хотирасига бағишланган спорт мусобақаси бўлиб ўтди. Мусобақанинг соврин фонди 1 млн сомни ташкил қилган.

Чақирилган меҳмонларнинг орасида биринчи вице-премьер-министр Кубатбек Боронов, парламент спикери Дастан Жумабеков, ундан ташқари депутатлар Жанар Акаев, Алтинбек Сулайманов, Канат Исаев, Улан Примов, Тазабек Икрамов, Алмамбет Шикмаматов, Абдивахап Нурбаев ва бошқалар бўлишган.

Матраимовларнинг нуфузи

Матраимовлар оиласи — Қирғизистон жанубида энг нуфузлиларнинг бири бўлиб ҳисобланади. Собиқ президент Алмазбек Атамбаев Матраимовдордан бири ҳозирги президент Сооронбай Жээнбековнинг сайлов олди кампаниясини молиялаган деб шаъма қилган.

Депутат Искендер Матраимов — оиланинг энг каттаси. Унинг укаси Тилек Матраимов Қорасув туманини бошқаради. Яна бир укаси Ислам Матраимов финполицияда ички текширувлар бошқармасини боқшаради.

Лекин ака-ука Матраимовларнинг орасида Райим миллион беь талаган Райимбек энг машҳури бўлиб ҳисобланади. У «Ош» божхонасининг етакчиси, кейинчалик Божхона хизматининг раҳбар ўринбосари бўлган.

Собиқ президентнинг сўрови бўйича собиқ премьер-министр Сапар Исаков уни бу лавозимдан олган. Матраимов судда ҳукуматнинг қароридан шикоят қилиб, суд уни хизматига қайтариш ҳукмини қабул қилган.  

Молия полицияси Райим Матраимовнинг мулкини тўрт ойдан бери текширмоқда. Декабрь ойида журналистлар президент Сооронбай Жээнбековга ўз текширувининг натижаларини беришган.Ўшанда  Матраимов ҳамда унинг оиласи давлат хизматида ишлагани билан қимматбаҳо уй, ерларга эга экани айтилган.