Бир кадр билан: Спикер ва депутатлар Ўшда Матраимовларни отасининг ҳурматига бағишланган волейбол турнирининг очилишида қатнашди

567
Сурат: «Кабарлар»

Депутат Искендер Матраимов, божхона хизмати раҳбарининг собиқ ўринбосари Райим Матраимов ҳамда Қорасув туманининг ҳокими Тилек Матраимовнинг отаси— Исмаил Матраимовнинг хотирасига бағишланган тадбир 1-май куни Қорасув туманида ўтди. Турнирнинг соврин фонди 1 млн сомни ташкил қилган. Матраимовлар оиласи —  Қирғизистон жанубидаги энг нуфузли шахслар.

Тадбирга таклиф қилинганлар орасида биринчи вице-премьер-министр Кубатбек Боронов, парламент спикери Дастанбек Жумабеков, шунингдек депутатлар Жанар Акаев, Алтинбек Сулайманов, Канат Исаев, Улан Примов, Тазабек Икрамов, Алмамбет Шикмаматов, Абдивахап Нурбаев ҳамда бошқалар бўлган.

«Клооп»нинг таҳририяти айрим депутатлар билан боғланиб, улар Матраимовларни отасининг хотирасига бағишланган тадбирга қандай бориб қолишгани ҳақида сўраб кўрди.

Тазабек Икрамов: «Бизни ҳамкасбимиз Искендер Матраимов чақирган. Кимлар чақирилган билмайман, қўли бўшлари келди. Албатта, ўзимизнинг маблағимиз билан келдик, давлат тўламайди-да. У ердан чиқиб Тўрўбай Зулпукаровнинг кураш бўйича тадбирига кетяпмиз».

Абдивахап Нурбаев: «Ҳа, бизни ҳамкасбимиз Искендер Матраимов чақирган. Биз бугун [Қорасувга] келдик. Албатта, ўз ҳисобимиздан. Давлат тўламайди-да. Бугун қайта [Бишкекка] қайтамиз».

Улан Примов: «Бизни ҳамкасбимиз Искендер Матраимов чақирган. Йўл ҳақимни ўзим тўлаб келдим».

«Клооп»нинг журналистлари спикер Дастан Жумабеков билан шахсан боғлана олгани йўқ. Аммо унинг ўрнига матбуот котиби Элвира Темир қизи жавоб берди.

«Дам олиш куни-да. У ерга [Жумабековни] чақиришган. Шунинг учун борган. Бу унинг шаҳсий сафари», — деди у.

Қорасув туманининг ҳокими, депутат Искендер билан Райим Матраимовнинг укаси Тилек Матраимовнинг «Клооп»га билдиришича тадбирга 15 мингга яқин одам келган.

«Отамни хотирлаш тадбири. Футбол, волейбол бўйича мусобақанинг саккиз йилдан бери ўтказиб келамиз [...] Раҳбарларнинг бари келди: спикер, биринчи вице-премьер, 30га яқин депутатларнинг содда гуруҳи, вилоят раҳбарлари, ҳокимлар. Уларнинг ҳар бирини исмини айтмай қўя қолай. Тадбир кеча эрта билан бошланган, бугун тугайди», — деди Матраимов.

Муаллифлар: Айдай Беделбек қизи, Гулжан Эшбаева, Элвира Султанмурат қизи