Уран қазишга қарши митингнинг уюштирувчиси милицияга етказилди — унга келишилмаган акция учун жарима солиниши мумкин

458
Милиционерлар ва Эркин Бўлўкбаев Ала-Тоо майдонида. «АКИпресс»нинг видеосидан олинган скриншот

«Яшиллар партияси» харакатининг лидери Эркин Бўлўкбаев Бишкекнинг Ала-Тоо майдонида митинг ўтказишни тақиқлаш бўйича суд қарорини бузганлиги ва милиционерларнинг талабларига бўйсунмагани учун милицияга етказилди.

Бишкек шаҳар суди «Яшиллар партияси»га уранга қарши марказий майдонда митинг ўтказишга 29-апрелда тақиқ қўйган. Фаолларга Горький номидаги паркда митингга чиқишга рухсат берилган.

Милициянинг маълумотига кўра, ҳуқуқ тартибот органлари Бўлўкбаевдан келишилмаган митингни тўхтатишни сўрашган, аммо у бўйсунмаган.

«Бўлўкбаев суд органларининг қарорларига қарамай Ала-Тоо майдонида митинг ўтказиб, қонун бузарликни тўхтатишни сўраган милиция ходимларининг илтимосини бажаришдан бош тортган», — деб билдиришди Бишкек милициясининг матбуот хизматидан «Клооп»нинг мухбирига.

Фаол Биринчи май туманининг милиция бўлимига етказилди. Қонунга кўра, милиция ходимига бўйсунмагани учун Бўлўкбаев деярлик уч минг сом жаримага тортилиши мумкин.

Бўлўкбаев ўзи суд қарорига бўйсунмаслигини бир неча бор айтган, чунки митинг ўтказиш ҳуқуқи Конституцияда ёзилган.