Ижтимоий тармоқларда митингчиларни резина ўк билан отиб тарқатишга рухсат берилди деб ёзишмоқда. Чиндан ҳам шундайми? Фактчек

503
2019 йилнинг 17-апрелида Бишкекда ўтган митинг. Унда митинг оммавий қўлга олишлар ва акция иштирокчиларини қувиб тарқатишлар билан тугаган. Сурат: Марат Абдикаликов / Kloop.kg

Нима бўлди?

Ижтимоий тармоқларда, мессенжер ва айрим сайтларда премьер-министр Мухаммедкалий Абилгазиев митингларда помпалик қуролларни қўлланиш ҳақидаги қарорга қўл қўйди деган маълумот тарқамоқда.

Бошқа маълумотларда митингчиларни резина ўқ билан отиш мумкин деб айтилган. Ҳукумат қаршилик акцияларга чиққанларга қурол қўлланиш бўйича маълумотни инкор қилди.

«Таъкидлаб ўтсак, куч тизимларининг барча тармоқ қонунларида тинчлик митингларини ва йиғинларининг иштирокчиларига қарши махсус воситаларни қўлланиш кўзда тутилмаган», — деб айтилади ҳукуматнинг маълумотида.

Аммо митингчиларга қарши қурол қўлланиш бўйича билдирувлар аввал ҳам пайдо бўлиб турган. Апрелнинг бошида 24.kg, Vesti.kg ва NextTV энди ҳукумат резина ўқларни ҳамда ёш оқизувчи газларнинг ёрдами билан митингдагиларни тарқата олади деб ёзмоқда.

Шунда митингчиларга қарши қурол қўлланиладими ё йўқми?

Абилгазиев 29-мартда, чиндан ҳам қуролли кучлар ва бошқа харбий тизимлар қўлланиши мумкин бўлган махсус воситаларнинг рўйхати ҳақида қарорга қўл қўйган.

Унга резина таёқлари, помпали милтиқлар, ўқлар, электрошокерлар, ёруғ-овоз чиқарувчи гранаталар ҳамда бошқалар киради. Бу рўйхат аввал бор эди, ҳукумат уни фақат янгилабгина қўйган. Аммо ҳужжатда махсус воситалар митингдаги одамларга қарши қўлланилади деб айтилмаган.

Ҳукумат «Қирғиз Республикасининг Қуролли Кучларини Ички хизматининг устави ҳақида»ги қонунга 2018 йили баҳорда махсус воситаларни қўлланиш бўйича жиддий ўзгартиришлар киргизилганлигидан бу рўйхатни қабул қилган.

Булар махсус воситаларни қандай вазиятларда қўлланиш мумкинлигига тегишли бўлган. Буни агар давлат ва харбий объектларга ҳужум қилиш бўлса жиноятчиларни қўлга олиш ҳамда гаровдаги одамларни бўшатиш учун, гумондорлар ёки судланганлар озодликдан ажратиш жойлардан қочиб кетишганда қўлланиш мумкин.

Қонуннинг махсус воситаларни митингларда қўлланиш мумкинлиги кўрсатилган ягона пункти қуйидагича: «кризис вазиятлар келиб чиққанда фуқароларнинг ҳаётига ҳамда соғлигига ёки давлат ҳавфсизлигига ҳужум қилинувчи оммавий тартибсизликка, ҳуқуқ бузарларнинг гуруҳлашган харакатларига тўсиқ қўйиш учун».

«Прецедент» компаниясининг юристи Эдил Эралиев «Клооп»га билдиришича, милиционерлар махсус қуролларни тинчлик митингларида қўллана олишмайди.

«Агар гап тинч митинглар ҳақида бўлаётган бўлса, бундай ҳолатларда махсус воситаларни қўлланишга йўл берилмайди. Аммо агар [митинг] оммавий тартибсизликларгача бориб етса, у ҳолда қуролли кучлар бу воситаларни тартиб бузарларга қарши қўллана олади», — деди у.

Қирғизистонда митингчилар доимо махсус воситаларнинг ёрдами билан тарқатиладими ёки йўқми?

Йўқ. Қирғизистонда митингчиларни тарқатиш учун қурол ва махсус воситалар бўлгани бир неча мартагина қўлланилган. Энг маълум мисол — бу 2010 йилдаги революция.

2010 йилдаги революциядан кейин тинчлик йиғилишларга бўлган ҳуқуқ Конституцияда ёзилган ва ҳозир митинглар тарқатилмайди. Акция ва қаршилик тадбирларининг уюштирувчилари митинг ўтувчи жой ҳақида шаҳар ҳукуматини хабардор қилишгагина масъул.

Аммо туман маъмуриятлари баъзан акцияларни шаҳар марказида ўтказишга таъқиқ қўйилиб, уларни бошқа ерларга, кўпинча Горький номидаги паркка жилдириш бўйича судга мурожаат қилишади.

Агарда митингчилар суд тақиқига бош эгмасдан акцияларни ўтказишса, у ҳолда улар асосан жаримага тортилади.

Шунингдек, агар митингчилар жамоат тартибини бузса, у ҳолда милиция уларни қўлга олади. Тартиб бузишнинг ҳолатига кўра суд митингчиларга ё жарима солиб ёки бир неча суткага қамоққа олинади.