Олий суд Садир Жапаровнинг қамоқ муддатини бир ярим йилга қисқартирди

484
Садир Жапаров. Сурат: «АКИпресс» нашри

Олий суднинг судьялари 30-апрелда парламентнинг собиқ депутати Садир Жапаровнинг ишини қайта кўриб чиқишди. Олий суд уни одам гаровга олиш бўйича қайтадан айбдор деб топиб, унинг қамоқ муддатини 11,5 йилдан 10 йилга қисқартирди.

Жапаровнинг жазо муддатини қисқартиришни давлат прокуратураси сўраган. Бу суд залида йиғинганларнинг норозилигини туғдирган.

«Сиз унинг айбини исботлай олганингиз йўқ-ку, энди эса муддатини сақлашни талаб қиляпсиз», — деб билдиришди Жапаровнинг қариндошлари судда.

Жапаровнинг иши бўйича суд йиғининг видеоси

Олий суд Жапаровнинг ишини 2019 йилнинг 1-январидан бошлаб кучга кирган Қилмиш ва Жазо кодекси сабаб қайта кўриб чиққан.

Сиёсатчи Садир Жапаров 2017 йили март ойида қўлга олинган. Унда МҲДҚ Жапаровни 2013 йили Иссиқкўлда Қумторни миллийлаштириш учун митингни молиялаган деб айблаган.

Махсус хизмат унга бир неча жиноят ишини юклаган  — «Ўлдираман деб қўрқитиш», «Гаровга олиш», «Безорилик», «Ҳукумат вакилига зўравонлик кўрсатиш».

МҲДҚнинг фарази бўйича, 2013 йили Жапаров Иссиқкўл вилоятининг собиқ губернатори Эмилбек Каптагаевни гаровга олинглар деб митингчиларга буйруқ берган.

Натижада Жапаровни Иссиқкўл вилоятининг собиқ губернатори Эмилбек Каптагаевни гаровга олган деган айб билан «Гаровга олиш» моддаси бўйича судлашган.

Лекин суд текширувларининг давомида Каптагаев ўзи Жапаровга қарши даъвоси ва унинг гуноҳи йўқлигини айтган. Аммо бунга қарамай муҳолифатчи сиёсатчи 11,5 йилга озодликдан ажратилган. Каптагаев суд ҳукмидан шикоят қилган, бироқ бундан натижа чиқмаган.