Олий суд: Батукаевни бўшатиш бўйича ҳукм қайта кўрилади

445
Азиз Батукаев. Сүрөт: RFL / RL

Олий суднинг раиси Гулбара Калиева “криминал авторитет” Азиз Батукаевнинг иши қайта қўрилишини «Эки бир» дастурининг эфирида билдирди.

«Батукаев ҳақида сўз очиб қолдинглар, у бўйича ҳозир тадқиқот ўтмоқда. Ниманинг асосида? Қандай? Бу ҳам сиёсий эрк — шуни ҳозир қўзғаган. Биргина судьяларни айблаб бўлмайди», — деди у.

Унинг айтишича, Батукаевнинг колониядан бўшатилишида шифокорларнинг ҳам жавобгарлиги бор, чунки улар унинг соғлиқ вазияти ҳақида хулосага қўл қўйишиб, Батукаев шунинг асосида бўшатиб юборилган.

«Уни соғлиғи сабабли бўшатишган, шу сабабдан шифокорларнинг ҳам жавобгарлиги бор. Хулосани улар беришди. Биз врас бўлмаганимиздан кейин биз билмаймиз у қандай касал эканини. Агар ўша шифокорлар чиндан ҳам жазо ўташи мумкин эмас деган ташҳис қўйса, унда судлар мажбурда [Батукаевни] чиқаришга. Ҳозир Батукаев бўйича ўша суднинг актлари қайтадан кўрилиши мумкин», — деб қўшимча қилди Олий суднинг раиси.

Шунингдек Батукаев ишининг жонлантирилиши бўйича 17-апрелда Қирғизистоннинг Бош прокурори Откурбек Жамшитов ҳам билдирган.

Батукаевнинг бўшатилиши

“Криминал авторитет” Азиз Батукаев 2013 йили бўшатилиб, у дарҳол Қирғизистондан чиқиб кетган. Унинг Норин шаҳар суди тарафидан бўшатилиши йилнинг бошқа баҳсли воқеларидан бири бўлиб қолган. Бу бўшатишнинг ортидан ўша вақтда омбудсмен бўлиб турган Турсунбек Акун ўз хизматидан ажраган.

Бундан ташқари, Жазони ижро қилиш давлат хизматининг раҳбари Зарилбек Рисалиев ҳамда вице-премьер Шамиль Атаханов ўз хоҳиши билан хизматларидан кетишган.

Уни бўшатишга махсус тузилган тиббий комиссия ва кучайтирилган тартибдаги № 24-колониянинг шифокори қўйиб берган «қоннинг кучайган лейкози» дейилган касаллик аломати асос бўлган. Шундан кейин тиббий хулоса сохта эканлиги маълум бўлиб, Норин шаҳар суди Батукаевнинг бўшатилиши бўйича ўз ҳукмини қайтариб олган.

Батукаев Қирғизистон тарихида соғлиғи сабабли қамоқдан чиқа олган биринчи маҳбус бўлган. 2014 йили уни халқаро қидирувга беришиб, ўша йилнинг ўзида Чеченистондаги колонияга қамашган. У ердан Батукаев уч йилдан кейин бўшатилган.

Батукаев бир қатор моддалар, жумладан оммавий тартибсизликларни уюштириш ва қуролларни ноқонуний сақлаш бўйича 16 йил 8 ойга озодликдан ажратилган.

Шунингдек у 2005 йили Молдовановка қишлоғидаги қамоққа борган депутат Тиничбек Акматбаев билан яна бир неча амалдорни ўлдирганликда айбланган.