«Сен менинг илҳомимсан, Ровач». Туркманистон президенти яхши кўрган тулпорига қўшиқ бағишлади

587
Туркманистоннинг президенти Гурбангули Бердимухамедов ва унинг набираси Керимгули. Скриншот: «Хроники Туркменистана»

Туркманистонда 27-апрелда туркман наслидагитулпор — ахалтеке отининг миллий байрами нишонланди.

«Хроники Турменистана» нашри билдиришича, бу воқеа ҳурматига Ашхабаднинг бош от майдонида концертлар, кўргазмалар ва шунингдек спорт мусобақалари ўтган. Давлат президенти Гурбангули Бердимухамедовга бу куни саккиз ахалтеке наслидаги арғумоқни совға қилишган.

Шунингдек президент Бердимухамедов ўз набариса Керимгули билан бирга севимли Ровач лақабли отига атаб қўшиқ куйлаган.