Россия Қирғизистонга пул ўтказмаларини чеклади — бир ойда 100 минг рубль

513
Иллюстратив сурат

Россиянинг пул ўтказиш тизимлари Қирғизистонга пул жўнатиш учун бир ойда 100 минг рубллик чеклов киргизди. Россиянинг Марказий банки чеклов қўйишни яширин операцияларга қарши курашиш билан изоҳлади.

Россиянинг пул ўтказиш тизимлари Қирғизистонга пул жўнатиш учун бир ойда 100 минг рубллик чеклов киргизди. Россиянинг Марказий банки чеклов қўйишни яширин операцияларга қарши курашиш билан изоҳлади.

Қирғизистоннинг Марказий банки «Клооп»га билдиришича, қирғиз муҳожирлари кўп фойдаланган «Золотая Корона» пул ўтказиш тизими Россиянинг Марказий банки таклифи билан 16-апрелдан бошлаб Қирғизистонга пул ўтказмаларининг миқдорини чеклади.

«Энди мижоз бир ой ичида ўтказа олувчи пулнинг умумий миқдори 100 минг рублдан ортмаслиги керак», — деб билдиришди Қирғизистоннинг Миллий банкидан.

Western Union пул ўтказиш тизимининг сайтида ҳам Қирғизистонга бир ойда 100 минг рублгачагина ўтказса бўлади деб айтилади.

Қирғизистон Миллий банкининг баҳолашича, хусусий шахслар пул ўтказиш тизимлари орқали Россиядан Қирғизистонга ўртача ҳисоб билан 30 минг рубль жўнатишади.

Миллий банк бу чекловларни пул ўтказиш тизимлари орқали маҳсулот ва хизмат ҳақларини тўлаган тадбиркорлар учун киргизилиш мумкин деб ҳисоблайди.

Россиянинг «Ведомости» нашри ойига 100 минг рубль деган чеклов Қирғизистонгагина эмас, Вьетнам ва Хитойга ҳам тегишли эканини ёзиб чиққан. Қозоғистонга пул ўтказмаларининг миқдори 150 минг рубль деб аниқланган.

Contact ва «Золотая корона» тўлаш тизимлари пул ўтказмаларга чеклов қўйилганини «Ведомости»га тасдиқлашиб, аммо сабабларини айтишмаган.

Нашр ўз манбаларига таяниб, Россиянинг Марказий банки бундай йўл билан яширин операцияларга қарши кураш ўтказмоқда деб тушунтириб берди.

«Бозорларда савдо қилган чет эл фуқаролари ҳусусий тадбиркор қатори рўйхатга ўтмасдан ва юридик тараф тузмасдан, шундай йўл билан топган нақд пулларини товарларнинг партияларини тўлашга ўтказишади», — деб ёзди нашр.

Бундан кейин қирғизистонликлар йирик миқдорда пулларни Қирғизистонга ўзларининг Россиядаги банк ҳисоблари орқалигина ўтказа олишади. Аммо бу хизмат қимматроқ бўлиб, бунинг учун ҳужжатлар талаб қилинади  — бу ўз навбатида Россияда ноқонуний юрган мигрантлар учун муаммо бўлиб ҳисобланади.

Иқтисодга таъсири

Қирғизистон пул зтказмаларининг ЯИМга бўлган алоқаси бўйича дунё юзида биринчи ўринни эгаллайди — улар ЯИМнинг деярлик 40% ташкил қилади. Пул ўтказмаларининг аксарият қисми Қирғизистонга Россиядан келади — 2018 йили қирғизистонликлар ватанига 2,6 млрд доллардан ортиқ маблағ сарфлашган.

Пул ўтказмаларига қарам бўлиш қирғиз иқтисоди учун ҳавфли. Буни 2014-2015 йиллардаги Россия кризиси кўрсатган —  пул ўтказмалари озайиб, қашшоқлик 1,5 фоизга ўсган.

Россиянинг тўлов тизимлари киргизган чекловлар муҳожирларнинг Қирғизистонга ўтказган пулларнинг озайишига олиб келиши мумкин. Натижада бу ўлканинг иқтисодига салбий таъсир кўргазади.