«Яшиллар Партияси»га Ала-Тоо майдонида уранга қарши митинг ўтказиш тақиқланди

542
Уран қазишга қарши митинг. 26-апрель. Сурат: Эрмек Байсалов / CABAR.asia

Партиянинг етакчиси Эркин Болокбаев Бишкек шаҳар судни уран қазишга қарши митингни майдонда ўтказишга 26-апрелдаёқ  тақиқ қўйган деб билдирди «Клооп»га берган интервьюсида. Партиянинг аъзолари 30-апрелда Окқ уйнинг олдига тинчлик акциясига чиқиб, шундан сўнг ҳукумат уйига боришни режалаштиришган.

Эркин Болокбаевнинг айтишича, туман маъмурияти митингни Горький номидаги паркка жилдиришни сўраб судга мурожаат қилган. Маҳаллий ҳукумат илтимосини 30-апрелда майдонда тадбирлар ўтади деб асослаган.

«30-апрелда марказий Ала-Тоо майдонида уран қазишга қарши митинг ўтказамиз деб охирги қарорни қабул қилдик. Бизнинг конституцион ҳуқуқимиз бор. Мэрияга мурожаат қилганда рухсат сўрамаймиз ҳам, биз хабардор қиламиз», — деди Болокбаев.

Биринчи май туман маъмуриятидан бундай чекловлар «ҳавфсизлик мақсадида» киргизилаётганини билдиришди.

«Бизда бугун, эртага тадбирлар бўлади, 10-майга қадар тадбирлар режалаштирилган. Одамлар митингга чиқишни истамайдилар-да, улар шаҳар бўйича, йўқ деганда марказий қисмларда сайр қилгилари келади. Ҳавфсизлик мақсадида биз бундан чекловларн киргизамиз. Биз тақиқлаганимиз йўқ. Исташса митинг ўтказаверишсин, аммо 100 метр узоқроқда. Жамиятнинг тинчини олишни кераги борми?», — деб Бишкек мэриясини маъмуриятининг Биринчи май тумани бўйича раҳбари Токтосун Султанов «Клооп»нинг журналистига берган интервьюсида айтиб берди.

Қирғизистонликлар апрелнинг охиридан бери уран қазишга қарши митингларга чиқиб келишади. Иссиқкўл вилоятида бир қатор митинглар бўлаётган, унда «Қирғизистондаги ЮрАзия» компанияси Тош-Булоқ уран конида геологик қидирув ишларини тугатиб, у ерда уран қазишга тайёр турган эди. Балиқчининг айрим турғунлари ўз норозиликларини билдириш учун Бишкекка қараб пиёда йўлга чиқишди.

Фаоллар ҳам Бишкекда митинг ўтказишган. Уран қазишга қарши чиққанларнинг онлайн петицияси 29 мингдан ортиқ имзо тўплашган.

Митинглардан кейин ҳукуматдагилар «ЮрАзия» компаниясининг уран конида разведка ишларини юргизиш лицензияси чақиртириб олинди деб билдиришган, аммо бир неча кундан кейин ҳукумат лицензияни шунчаки тўхтатгани маълум бўлган.

Шу билан бирга парламентнинг депутатлари уран қазишга мораторий мораторий киргизиш бўйича икки қонун лойиҳа ташаббуси билан чиқишган. Улардан бири ўлка бўйича 2070 йилгача уран қазишга мораторий киргизишни тақозо қилади, иккинчиси эса 20 йилга тақиқ қўйиб, Иссиқкўл вилояти билангина чекланади.