Балиқчида уран қазишга қарши митингга чиққанлар норозилик билдириб Бишкекка пиёда йўл олишди

530
Балиқчидаги митингга чиққанлар. Сурат: Асел Маданбекова / RFE / RL

Уран конларини ва ҳом ашёларни ишлатишга қарши чиққан Балиқчи шаҳри турғунларининг митинги 29-апрелда мэрия биносининг олдида ўтди. Жаъми бўлиб шаҳар маъмуриятининг олдида 200га яқин одам йиғилган.

Шундан кейин митингга чиққанларнинг бир қисми пиёда юриш билан Бишкекка жўнашди  — бу  ҳақда норозилик акциясининг иштирокчиси Майрамбек Осмоналиевга таяниб «Турмуш» нашри ёзиб чиқди.

Иссиқкўл ВИИБининг матбуот котиби Сталбек Усубакунов «Клооп»га билдиришича, айрим митингчилар чиндан ҳам Бишкекка пиёда кетишган. У қанча киши пойтахтга жўнагани ҳақида аниқ маълумот бера олгани йўқ.

«Айрим иштирокчилар Бишкекка пиёда юриш билан кетишди. Милиционерлар жамоат тартибини сақлашани таъминламоқда. [Митинг иштирокчилари] охиригача борадими ёки йўқми бизга номаълум», — деди Усубакунов.

Материал эълон қилиниши арафасида «Клооп»ни журналистининг Балиқчи шаҳар мэриясидан изоҳ олишга қилган харакатидан фойда чиққани йўқ.

Уран қазишга қарши митинг

Балиқчининг турғундари Қирғизистонда уран қазишга ва ишлатишга қарши норозилик   акциялари билан бир қаторда бўлиб ўтган митинглар ортидан Бишкекка қараб жўнашди.

Митинглардан кейин ҳукуматдагилар «ЮрАзия» компаниясининг уран конида разведка ишларини ўтказиш  лицензияси чақиртириб олинди деб билдиришган, аммо бир неча кундан кейин ҳукумат лицензияни шунчаки тўхтатгани ҳақида маълум бўлган.

Уран қазишга қарши онлайн петиция 29 мингдан ортиқ имзо тўплаган. Шу билан бирга парламентнинг депутатлари уран қазишга мораторий киргизиш бўйича икки қонун лойиҳасини илгари суришган. Улардан бири ўлка бўйича 2070 йилгача уран қазишга мораторий киргизишни тақазо қилади, иккинчиси эса 20 йилга тақиқ солиб, Иссиқкўл вилояти билангина чекланади.