Чуй вилоятининг БИИБининш матбуот хизматидан «Клооп»нинг мухбирига билдирилишича, КСДПнинг Тўқмоқ шаҳар кенгашининг депутати Тинай Жансеитов 25-апрелда милицияга ўз хоҳиши билан борган.
Жансеитов одам ўлдириш мақсадида ҳужум қилиш бўйича гумонланмоқда. Депутат Иссиқ-Ота тумани ИИБининг вақтинча ушлаб турилувчи ерига киргизилди.
Милиция Жансеитовни одам ўлдиришга харакат қилиш бўйича айблаб, 2018 йилнинг августида қидирувга берилган. Тергов версияси бўйича, у Тўқмоқнинг мол бозорида Талантбек Жамангуловга пичоқ сайган. Жамангулов эса ҳужум сабабларини билмаслигини айтган.
«Биз чоршанба куни қуръон ўқитмоқчи эдик, шу сабабдан мол бозорига қўй сотиб олайлик деб келганмиз. Ўша ерда Жансеитов сездирмай пичоқ сайган», — деб билдирган Жамангулов.
Унинг айтишича, у Жансеитовларнинг оиласи «жуда нуфузли» бўлгани учун милицияга ариза ёзмаган.
Шубҳали Тўқмоқ РИИБ етакчисининг қариндоши экани ҳақидаги маълумотни Чуй ШИИБнинг матбуот марказидан дарҳол инкор қилилишган.