Бишкекда чиқиндини сортлаш бўйича завод қурулмоқчи. Мэрия унинг қийматини очиқлагани йўқ

548
Бишкекдаги чиқинди полигони. 2016 йил, куз. Сурат: Елена Хасанова / ЛИВЕНЬ.Living asia

Шаҳар ҳукумати қаттиқ маиший чиқиндиларини сортлайдиган заводнинг қурулишига тендер эълон қилди. Қурулишни Бишкекка яқин 2,2 гектар ерда 2020 йили бошлаш режалаштирилмоқда.

Бишкек мэриясига қарашли заводнинг қурулиши бўйича лойиҳанинг етакчиси Адилет Маматов қуруладиган завод сортланган чиқиндиларни, масалан, пластикни чиқинди ишлатувчи  компанияларга сотишини «Клооп»га билдирди. Даромад заводни таъминлашга ва 100дан ортиқ ходимнинг меҳнат ҳақини тўлашга сарфланмоқчи.

Тендер бўйича маълумот мэрия сайтида 25-апрелда пайда бўлган, аммо бу бўйича эълон давлат харидлари порталига жойлаштирилмаган. Маматовнинг айтишича, бу қурулишни давлат молиялаштирмагани учун бўлган.

«Аммо шунга қарамай бизда эълонимизни давлат харидлари порталига чиқариш учун молия вазирлиги билан сўзлашувлар олиб бориляпти», — деди Маматов.

Шунингдек заводнинг қурулишига берилган қиймат миқдори ҳам очиқлангани йўқ.

«Бу номзодларнинг ўртасида инсофсиз рақобатга йўл қўймаслик учун қилинмоқда. Агар улар қандай миқдор эканини билиб олишса, у ҳолда баҳоларини шунга тўғирлашади», — деб айтди Маматов.

Бундан ташқари, тендернинг иштирокчиси тендер ҳужжатлари учун 200 евро тўлаб бериши керак. Қонунга кўра, агар сотиб олиш бюджет маблағларига амалга оширилаётган бўлса, у ҳолда тендер ҳужжатлар очиқ фойдаланишда бўлади. Аммо халқаро донорлар асосан ҳужжатлар учун тўлов ҳақи олишади.

Маматовнинг айтишича, тендерга халқаро ташкилотлардан қатнашаётганлар талабномани кўриш учун одатда 100 евро тўлашади, лекин бу тендерда «ножиддий компанияларни элакдан ўтказиш» мақсадида маблағни икки ҳиссага кўпайтиришган.

Заводнинг қурулишига эълон қилинган тендерга иштирок этишни истаган компаниялар талабномаларини 7-июнга қадар топширишлари керак.

Чиқинди полигони ва жиноят иши

Завод Европа реконструкция ва тараққиёт банкининг (ЕРТБ) кредити ва Европа Иттифоқининг грантига қурулади. Мэрия 2013 йили 22 млн евро олган. Бу сумманинг ярми насия, ярми грант қатори берилади. Мазкур маблағга янги чиқинди полигони, чиқиндини навлаш учун завод ва эски полигон  рекультивацияланмоқчи.

Молия борлигига қарамай, Бишкек ҳукумати янги чиқинди полигонининг қурулиш ишларини бошлаганича йўқ ва ЕРТБ билан келишувла ёзилган муддатга улгурмаяпти.

Бишкек прокуратураси мэриянинг айрим ходимлари ўз вазифаларини суистеъмол қилиб, Бишкек учун чиқинди полигонининг қурулишини тўхтатиб қўйишган деб ҳисоблайди. Идора 2019 йилнинг январ ойида мэриянинг амалдорларига нисбатан жиноят ишини очган.