ОАВ: Бишкекдаги кафеда МҲДҚ ходимлари иштирокида муштлашув бўлди. Нима маълум?

731
«Бахчай» кафеси. Сурат: Kaktus.Media

«Кактус»нинг журналистлари 26-апрелда Бишкекнинг жанубидаги «Бахчай» кафесида юз берган муштлашув ҳақида ёзишган. Нашрнинг маълумотига кўра, муштлашувни Миллий ҳавфсизлик бўйича давлат қўмитасининг (МҲДҚ) уч ходими бошлаган.

Муштлашув ҳақидаги янгиликнинг муаллифлари таъкидлашича, жанжалнинг чиқишига МҲДҚнинг ходимлари ва кафенинг бошқа мижозлари ўртасидаги тортишув сабаб бўлган. Вазиятни «Тайфун» қўриқлаш агентлигининг ходими тартибга солишга харакат қилиб, жанжаллашаётганларга огоҳлантириш беришган. Нашр маълумотни уларга «Тайфун» қўриқлаш агентлигининг раҳбарияти берганини ёзмоқда.

«МҲДҚнинг уч ходимига қўриқчининг огоҳлантириши ёқмаган. Улар уни кўчага чиқариб олиб бир неча марта уриб, [қўриқчининг] бошига тўппонча тақаб, шундан кейин пичоқ билан яралашган [...] Жабрланувчи касалхонага етказилган», — деб ёзган «Кактус» мухбирлари.

Журналистларнинг маълумотига кўра, ҳозир жанжални уюштирганлар Октябрь ИИБида ўтиришибди, бу воқеани МҲДҚнинг бошқа ходимлари эса «тартибга солишга харакат қилишган».

Муштлашувга МҲДҚнинг ходимлари қатнашгани бўйича ҳуқуқ тартибот органларидаги манбаларга таяниб 24.kg нашри ҳам ёзиб чиқди.

«Бахчай» кафесининг маъмури «Клооп»нинг мухбирига берган интервьюсида юз берган воқеага «шарҳ бера олмаслигини» айтди. Соғлиқни сақлаш вазирлигининг матбуот котиби Жилдиз Айгерчинова эса касалхонага ётқизилган қўриқлаш агентлигининг ходими ҳақида «хабари йўқ» эканини билдирди.

МҲДҚ, Бишкек ШИИБи ҳамда Бош прокуратура нима демоқда?

Бош прокуратурадан «Клооп»нинг мухбирига билдиришича, «Бахчай» кафесида чиндан ҳам муштлашув бўлган ҳамда бу факт Жиноятларнинг ва қилмишларнинг умумий реестрига рўйхатга олинган. Аммо, ведомство чиндан ҳам бу жанжалга МҲДҚнинг ходимлари қатнашиб-қатнашмагани ҳақидаги саволни жавобсиз қолдирди.

«Воқеа тафсилотларини айтиб бера олмаймиз. Агар сизга батафсил маълумот керак бўлса МҲДҚга мурожаат қилинг», — деб билдиришди Бош прокуратуранинг матбуот хизматидан.

МҲДҚнинг матбуот котиби Рахат Сулайманов «Клооп»га идора ходимларининг жанжалга аралашиб ёки аралашмасмаганини тасдиқламади ҳам, инкор ҳам этмади.

«Ҳозир текширув ишлар бормоқда, тегишли чоралар кўрилади. Биз ўрганиб чиқяпмиз», — деб айтди Сулайманов.

Бишкек ШИИБнинг матбуот марказининг етакчиси Мира Абдилдаева «Клооп»нинг журналистига муштлашув бўйича маълумотни «расман тасдиқламаслигини» айтди. Аммо унинг айтишича, ҳуқуқ тартибот органлари «текширув олиб бормоқда».