Бишкек: Фаоллар Қирғизистонда уран қазишга қарши митингга чиқишди

618

200дан ортиқ киши Қирғизистонда уран қазишга қарши парламентнинг олдига митингга чиқиб, ундан нари майдонга ўтишди. Норозилик акциясига чиққанлар «Биз уранга қаршимиз!», «Уран қазиш – Қирғизистонга душманлик» деган плакатларни кўтариб чиқишган.

Фаоллар митингга махсус 26-апрелда чиқишди — бу куни 1986 йили Украинанинг Припять шаҳрига яқин ердаги Чернобил атом электр станциясида авария бўлган. Бу авариядан қанча киши ҳалок бўлганини ва қанча киши жабрлангани бўйича аниқ маълумот йўқ, чунки расмий совет ҳукумати кўрсаткич сонларни камитиб айтган, лекин кўлами 600 мингдан ортиқ киши бўлган.

Бишкекда митингга чиққанлар Чернобил фожеасининг қурбонликлари хотирасига метроном ёқиб, бир дақиқа сукут сақлашди.

Шундан кейин митингчилар ўз талабларини айтишди, энг асосийси — бутун ўлка бўйича уран қазишга ҳамда қайта ишлатишга тўлиғи билан тақиқ қўйиш. Фаоллар ўз резолюцияларини парламент ва президентга ўтказиб бериш учун имзо тўплашмоқда.

«Радиациянинг олдида баримиз бирдекмиз. Фуқаролар Қирғизистонда уранни қазишга ва қайта ишлатишга тўлиғи билан қонун доирасида тақиқ қўйилишини қўллашади. Биз бир конни тўхтата олганда ҳам улар бошқасини ишлатишади. Шу сабабдан тўлиғи билан тақиқ қўйиш керак. Мораторий ёрдам бермайди. Конституцияни 2020 йилгача ўзгартирмасликка мораторий киргизилган, аммо уни ҳам ўзгартиришди», — деб билдирди митинг ташкилотчиси Элери Битикчи.

Митингга келган яна бир фуқаронинг айтишича, у митингга парламент депутатлари билан ҳукумат бу хавфга тегишли турда эътибор қилмаётганидан келган.

«Бу четда туриб бўлмайдиган вазият. Гап бизни болаларнинг соғлиги ва ўлкамизнинг келажаги ҳақида бўлмоқда. Гап уранда ҳам эмас, гап парламентда ўтирган ва ўлкани сотиб юборишга тайёр турганлар ҳақида. Депутатлар элнинг манфаатини ҳимоя қилишмайди. Бу аларга бари бир эканини айтиб турибди. Уларнинг чет ўлкада кошоналари тайёр, улар истаган вақтда Қирғизистондан чиқиб кетиб, бизни факт билан айтганда Чернобилда қолдириб кетишади», — деб билдирди митингчилардан бири.

Яна бир намойишчининг айтишича, ҳукумат чалғитиш мақсадида, «ЮрАзия» компаниясининг лицензиясини чақиртириб олгани ҳақида эълон қилган. У уранни қазиш давом этади деб хавотирланаётганини билдирди.

«Уран қазишга розилар уранни замонавий усул билан қазиш престижли дейишади. Аммо бу ундай эмас. СССРдаги дастлабки бомбалар бизнинг урандан қилинган, бизда кўплаган қолдиқ сақлагичлар қолган, бу яна таъсир этади. Уран қазиш — бу  бўйрагингни сотиб эски автомобил сотиб олиш билан тенг», — деди фаол.

Митинг тугаб қолган вақтда митингчиларнинг олдига парламент депутати Алмамбет Шикмаматов ва собиқ депутат Равшан Жээнбеков келишди. Улар сўзлашга харакат қилишганига қарамай ташкилотчилар уларга микрофон беришмаган, чунки улар митингда сиёсий чақириқлар бўлишини исташмаган.

Иссиқкўлда уран қазиш

Фаолларнинг митингга чиқишига Иссиқкўл вилоятидаги Тош-Булоқ уран конидаги фаолият сабаб бўлган. Уранни «ЮрАзия» компанияси қазиши керак эди. Бир неча митинглар ортидан ҳукумат компания лицензиясини чақиртириб олган.

Шунингдек, ҳукумат Тош-Булоқ уран конидаги ишларни тўхтатиб туришни тақозо қилувчи қарор қабул қилган. Компания биноларининг барига муҳр босилиб, ходимлар эса кондан чиқарилган.

Ҳукумат раҳбари уран конидаги ишларнинг атроф-муҳитга таъсирини «синчиклаб» текширувчи комиссия тузган.

Шу билан бирга парламентнинг депутатлари уран қазишга мораторий киргизиш бўйича икки қонун лойиҳасини ташаббус қилишган. Уларнинг бири ўлка бўйича 2070 йилга қадар уран қазишга мораторий киргизишни тақозо қилади, иккинчиси эса 20 йилга тақиқ қўйиб, Иссиқкўл вилояти билангина чекланади.