Ҳукумат раҳбари Абилгазиев депутатларга ҳисобот берди. Қисқача

498
Иллюстратив сурат

Ҳукумат раҳбари Мухаммедкалий Абилгазиев 24-апрелда ҳукуматнинг 2018 йил учун ҳисоботи билан Жогорку Кенеш депутаттарига борди. Премьер-министрнинг айтган сўзларининг асосий тезисларини баён қилиб берамиз.

Иқтисод ҳақида. Абилгазиевнинг айтишича, ўтган йили ЯИМ 3,5 фойизга ўсиб, ўлканинг давлат қарзи қисқарган. Савдо айланиши ўсиб, 6,7 млрд долларни тузган. Мамлакатда 2018 йили турли тармоқларда 10 йирик ва 250 ўрта ҳамда кичик ишхона ишлай бошлаган. Ташқи қарз ЯИМга нисабатан  51дан 48 фоизгача озайган.

Халқнинг ҳукуматга ишончи ҳақида. 2018 йили ҳукумат аввалги муаммоларнинг оқибатларини хал қилиш «давомий ишлаган»: қирғиз-қозоқ чегарасида юзлаган оғир юк машинаси туриб қолган, шундан кейин ИЭМда авария бўлган. Шулар сабаб халқнинг ишонч даражаси 0,6 фоизга пастлаган, аммо бу меъёрий. Президент Сооронбай Жээнбековнинг раҳбарлиги остида яхши натижаларга эришдик — Қозоғистон ҳамда Хитой билан алоқаларимизни яхшиладик, бундан ташқари, Кўчманлар ўйини ва Чингиз Айтматов хотираси учун тадбир ўтказдик.

Қумтор ва халқаро кўрсаткичлар ҳақида. Қумтор Қирғизистон иқтисодининг ривожланишида тарихий роль ўйнаса ҳам унга қарам бўлиш — бу эски ҳукуматларнинг хатолари. Биз Қумтор ёпилгандан кейин ишловчи бошқа тармоқларни издамоқдамиз. Ҳозир Қирғизистон бизнесни ривожлантириш бўйича индексда 70-ўринни эгаллайди, ижтимоий томондан эса энг ривожланган мамлакатларнинг рўйхатида 78-ўринга чиқди.

Ижтимоий ривожлантириш ҳақида. 2018 йили ўлкада 12 мактаб ва 29 бола боқча қурилган. Мамлакатнинг барча мактабларининг 81 фоиздан ортиқ интернетга уланиб, ҳукумат болаларни бола боқчага электрон рўйхат орқали қабул қилишни ишга киргизди.

Рақамлаштириш ҳамда «Ҳавфсиз шаҳар» ҳақида. Давлат органлари ўртасидаги «Шимол» коммуникация тизимига 46 ведомство қўшилди. Бу йили ҳукумат солиқ ва божхона хизматларини рақамлаштиришни истайди. «Ҳавфсиз шаҳар» тизими ишга киргандан бошлаб йўл ҳалокатларида жабрланганлар сони 44 фоизга, йўл харакатининг қлида бузарликлари сони эса 37 фоизга камайган.

12-апрелда парламентнинг кўпчилик коалициси Абилгазиевнинг раҳбарлиги остидаги ҳукуматнинг ҳисоботини қаноатланарли деб топган эди.