Хорижий паспортлар бўйича жиноят иши. МҲДҚнинг раҳбари тендер аффилирланган компания учун ўтган бўлиши мумкин деб билдирди

493

Мақола муҳаррири Анна Капушенко бу иш бўйича гувоҳ қатори ўтмоқда. У — бўлиб ўтган тендерларда ютилиб қолган ширкатларнинг ёки инсонларнинг шикоятларини ижтимоий бошланғичда текширувчи комиссиянинг аъзоси. Бу материалнинг мазмунига таъсир этмаган.

Миллий ҳавфсизлик бўйича давлат комитетининг (МҲДҚ) раҳбари Идрис Кадиркулов 24-апрель куни парламентда билдиришича, хорижий паспортларни сотиб олиш тендери «маълум бир компания учун атайлаб» ўтказилган бўлиши мумкин.

Унинг айтишича, тендер комиссияси тендерга қатнашувчи компаниялардан паспортларни тайёрлаш бўйича ўз тажрибаларини тасдиқловчи келишимларни талаб қилган. Бироқ бу келишимлар махфий маълумотларни ўз ичига олган. Кадиркулов айни талаблар сабабли йирик ширкатлар тендерга қатнашишдан бош тортган деб ҳисоблайди.

«Агар бошидан қарасак, тендер атайлаб маълум бир компания учун ўтказилгандек. Техник спецификация ўтказилиб, енгиллатилган ўзгартиришлар киргизилган, айрим моддалар мураккаблаштирилган. Аффилирланган компаниялар учун тайёргарлик кўриш бўлгандек сезилади», — деди у.

Бундан ташқари, Кадиркулов чет давлат паспортлари бўйича тендер ўтмаган деб танилиши керак бўлганлигини билдирди, чунки уларнинг ҳужжатлари талабларга мос келмаган. Бироқ сотиб олувчи ташкилот — Давлат рўйхатга олиш хизмати — уни қилмай қўйган ва тендерни компаниянинг бари тўлиқ бўлмаган ҳужжаиларни қўшишади деган шарт билан давом эттирган. Шундан кейин уч қатнашувчинигина четлатишган.

Garsu Pasaulis эгаларига қарши ишлар

Кадиркулов Reuters ахборот агентлиги ва OCCRPнинг текширувига таяниб Garsu Pasaulisнинг эгалари Брюссель прокуратураси 2017 йили қўзғаган икки жиноят ишида фигурантлар эканини депутатларга хабар қилди.

Кадиркуловнинг айтишича, Garsu Pasaulis паспортларни Конго Демократия Республикаси учун 185 доллардан ишлаб чиқарган. Бу пуллардан 60 доллар президент ва аффилирланган компанияларга кетиб турган.

Шунингдек, Garsu Pasaulisнинг эгаси Комор ороллари паспортларини халқаро қидирувда юрган шахсга сотганликда айбланмоқда.

«Шунга қарамай, қирғиз давлат органларининг айрим ходимлари тендер ўтказган», — деб айтди МҲДҚнинг раҳбари.

Баҳсли тендер

Давлат рўйхатга олиш хизмати 2018 йили октябрда янги турдаги биометрик ёки умум фуқаролик паспортларининг бланкларини тайёрлашга тендер эълон қилган. ДРХ бланкларни тайёрлаш қийматини 1,2 млрд сомга баҳолаган. Тендерга беш компания, икки немис,  француз, Литва ҳамда қозоқ компаниялари қатнашган.

Паспортларни тайёрлаш бўйича хизматлар қийматининг энг кам миқдорини, 686 млн сомни Mühlbauer ID Services GMBH номли немис компанияси таклиф қилган.

Тендер комиссияси уч компаниянинг аризасини  квалификация талабларига жавоб бермайди деб рад қилиб, икки компанияни, аниқроғи ўз хизмати учун 940 млн сом таклиф қилган Литванинг Garsu Pasaulis компаниясини ҳамда ўз хизматини 948 млн сомга баҳолаган IDEMIA француз компаниясини танлаб олган.

Комиссия тендер ғолиби қилиб Garsu Pasaulis компаниясини танлаган. Шундан кейин немис Mühlbauer ID Services GMBH ҳамда Франциянинг IDEMIA France компаниялари тендер ўтказиш вақтидаги қоида бузарликлар ҳақида айтиб чиқишган.