Депутатлар Қирғизистон уран қазишга 2070 йилга қадар тақиқ қўйишни таклиф қилмоқда

668
Тош-Булоқ уран кони. Сурат: Economist.kg нашри

«Ата Мекен» ва «Бир Бол» фракцияларининг лидерлари Алмамбет Шикмаматов ва Алтинбек Сулайманов уранни 2070 йилгача қазишга, қидириш ҳамда тадқиқотларга мораторий киргизиш учун қонун лойиҳасини тайёрлашган. Депутатлар қонун лойиҳасини муҳокамага 25-апрелда чиқаришни режалаштиришмоқда.

Шикмаматовнинг айтишича, уран қазиб олишдаги замонавий технологиялар атроф-муҳит ва фуқароларнинг соғлигининг «ҳавфсизлигини тўлиқ таъминлай олмайди».

«Янги авлод янги технологиялар билан атроф-муҳитга зарар етказмасдан уран қазиб ололади деб ўйлаймиз. [...] Бизнинг мамлакатимизда Майлу-Сув, Айдаркон ҳамда Кажи-Сойда портлаш эҳтимоли ҳавфли бўлган қолдиқ сақлагичлар бор. Улар ўнлаб саналади. Биз уларни нима қилиш кераклигини хал қила олмай, қолдиқ сақлагичларни сақлаш учун пул сўраб юрибмизу, бу ерда эса ўзимиз янги қолдиқ сақлагичлар учун шароит яратяпмиз», — деб айтди депутат «Клооп»га берган интервьюсида.

У тузулаётган комиссиялар чайқовчилик бўлиб кетиш эҳтимоли сабаб уранни ҳавфсиз қазиш масаласини хал қила олишмаслигини қўшимча қилди.

«Агар биз мораторийни ҳозир киргизсак, у ҳолда яқин келажакда бу мораторийни ортга чақиртиришга ҳеч кимнинг қўли бормаса керак. Халқ бунга йўл қўймайди. Бизнинг ташаббусни депутатлар қўллаб, президент қўл қўйиб беради деб умид қиляпмиз», — деди қонуннинг иккинчи ташаббусчиси депутат Алтинбек Сулайманов.

Депутатлар Иссиқкўл вилоятидаги Тош-Булоқ уран конини режалаштирилган фаолиятига фуқароларнинг норози бўлишини ва митинглар ортидан мораторий киргизишни таклиф қилишмоқда. Тош-Булоқда уран қазишга қарши петицияга 27 минг киши қўл қўйган.

Митинглардан кейин ҳукумат раҳбари Мухаммедкалий Абилгазиев Тош-Булоқ уран конида ишларни тўхтатиб туришни буюрган. Компания биноларининг барига муҳр босилиб, ходимлар уран конидан чиқарилган.

Ҳукумат раҳбари уран конидаги ишларнинг атроф-муҳитга таъсирини «синчиклаб» текшириб чиқувчи комиссия тузган.

Агар комиссия кон чиқувчи ерда уран ҳавфсиз деб хулоса чиқарса, у ҳолда бу ҳом-ашё 450 кишини иш билан таъминлай олувчи Қора-Болта тоғ кон комбинатининг ишга киришига ёрдам бера олади.