Бир кадр билан: Бишкекка газ билан юрувчи 60 янги автобус келди. Уларда электрон чипталар бўлади

490
Янги автобуслар Ала-Тоо майдонида кўргазилди. Сурат: «АКИпресс» нашри

Янги жамоат транспорти президент Сооронбай Жээнбековга ва Бишкек мэри Азиз Суракматовга 24-апрелда кўрсатиб таништиришди. Газ билан юрувчи 60 автобуснинг умумий қиймати 300 млн сомни ташкил қилган.

Шаҳар ҳукумати янги автобусларни қатновга 29-апрелдан бошлаб чиқаришни режалаштирмоқда. Уларнинг ярми ҳозирда мавжуд қатновлар бўйича юришади, қолган ярми эса икки янги №48 ва №36 маршрутларга бўлиштирилади.

Бишкек автотранспорт бошқармасининг етакчиси Нурлан Койчубаков №48 маршрут Эркинлик бульвари орқали қатнашини, №36 маршрутдаги автобуслар йўловчиларни «Шоро» заводидан «Ак-Орго» участкасигача ташишини «Клооп»га хабар қилди.

Янги автобусларда электрон чипталар учун ускуналар ўрнатилган. Лекин, Койчубаковнинг айтишича, электрон чипта тўлаш синов режимида бир ёки икки ой ичида киргиўилади. Аввалроқ Бишкекнинг жамоат транспортига электрон чипта учкунасини ўрнатиш швейцария компанияси ютиб олган.

«Компания барча муниципал транспортни бир ой ичида жиҳозлашни,  [Электрон чипта] тизимини эса тўлиғи билан 1-октябрга қадар қўшишни ваъда қилмоқда. Аммо биз ўқув йилнинг бошланиши муносабати билан, 1-сентябргача деб сўраяпмиз», — деди Койчубаков.

У Бишкек мэрияси янги автобусларни шаҳар учун 11 йил ичида биринчи марта сотиб олганини қўшимча қилди.