Атамбаев ҚСДПнинг етакчиси қатори Адлия вазирлиги рўйхатидан чиқарилди

560

Адлия вазирлиги Қирғизистон социал-демократия партиясининг (ҚСДП) раҳбарини Алмазбек Атамбаевдан «Атамбаевсиз ҚСДП» харакатининг лидери Сагинбек Абдрахмановга ўзгартирди.

Ведомстводан билдирилишича, ҳуқуқий томоннинг реестрига ўзгартиришни Сагинбек Абдрахмановнинг аризаси бўйича киргизишган. У раҳбар ва сиёсий партиянинг жойлашуви бўйича маълумотни ўзгартиришни сўраган.

«Бунга партияни18-съезди протоколининг нусхаси ва янги етакчи Сагинбек Абдрахмановнинг паспорт нусхаси тиркалган», — деб айтилади Адлия вазирлигининг билдирувида.

Шунингдек адлия вазирлигидан хабар қилинишича, ведомствога берилган маълумотларнинг тўғрилигига билдирувчи, аниқроғи Абдрахманов жавобгар.

ҚСДПнинг парламентдаги депутати Ирина Карамушкина буни партияга нисбатан «юзсизлик ва уятсиз» муомала деб атади. Унинг айтишича, адлия вазирлигини «босим ўтказиш» билан рўйхатга олиш ҳужжатларини ўзгартиришга мажбурлашган.

Сагинбек Абдрахманов — «Атамбаевсиз КСДП» харакатининг лидери, харакатнинг 3-апрелдаги съездида у партиянинг раиси бўлиб сайланган.

Социал-демократлар партиясидан билдирилишича, бу йиғилишнинг «КСДПга ҳеч қандай алоқаси йўқ». «Бу масхарабозларнинг шоуси», — деб билдирган матбуот котиби Кундуз Жолдубаева.

«Атамбаевсиз КСДП» харакати собиқ президент Алмазбек Атамбаев билан ҳозирги президент Сооронбай Жээнбековнинг келишмовчилиги ортида 2018 йилнинг ўртасида пайдо бўлган.

Ҳозир ўлканинг энг йирик партияси бир неча қисмга парчаланиб кетган. КСДП ўзининг ҳозирги ҳукуматнинг муҳолифи деб эълон қилган, аммо фракциядаги депутатларнинг аксарияти  Жээнбековни қўллайди.