Миллионлаган долларлик паспорт тендери жанжал яратди. Унда қандай хатоликлар юз берганини айтиб берамиз

718
OCCRP учун Эдин Пашовичнинг иллюстрацияси

Қирғизистоннинг махсус хизматлари собиқ ва ҳозирги амалдорларнинг харакатларини текширишмоқда: улар янги  биометрика паспортларни тайёрлашга эълон қилинган тендерни ютиб олган Литва ширкатидан пора олишда гумонланишмоқда. «Клооп»нинг ва OCCRPнинг журналистлари тендер процедурасида кетган хатоликларни аниқлашди.

Қирғизистон фуқаролари дунёнинг 17 мамлакатигагина визасиз саёҳат қила олишади — бу дунё юзи бўйича энг паст кўрсаткичлардан бири. Янги биометрика паспортларга ўтиш қирғизистонликлар учун виза олиш  процедурасини енгиллатиши керак.

Барча ускуналарни сотиб олиб, фуқароларнинг биометрик маълумотларини тўплаб олгандан кейин Қирғизистоннинг ҳукумати кейинги босқичга ўтган  — янги авлоддаги хорижий паспортларни киргизиш. Уларни босиб чиқаришга эълон қилинган тендер ўтгандан кейин, жорий йилнинг февралида ғолиб эълон қилинган.

Лекин танловни ютган 940 миллион сомлик билдирув (13,4 млн АҚШ доллари) коррупцияга қарши текширув марказига айланди. Апрелнинг бошида Миллий ҳавфсизлик бўйича давлат қўмитаси (МҲДҚ) собиқ ва ҳозирги амалдорлар тугурҳини тендерни ютган компаниядан четга саёҳатга кетган харажатларини тўлаб бериш турида пора олди деб айбланган.

Текширувнинг асосий объекти — паспортларни бериб, тендер эълон қилган Давлат рўйхатга олиш хизмати (ДРХ). Бу иш бўйича ДРХнинг уч ходими қўлга олинган: уларнинг бири қирғиз ОАВларининг маълумотига кўра, енгувчини танлаган тендер комиссиясининг ҳам бошчиси бўлган, аммо буни расман ҳеч ким тасдиқлаганича йўқ.

«Клооп»нинг ва Босниянинг журналистиктекширувлари марказининг (OCCRP) журналистлари тендер процедураларини, ДРХнинг харакатларини, жумладан танловда ютиб чиққан Литванинг Garsu Pasaulis («Гарсу Пасаулис») компаниясининг тарихини пухта текшириб чиқди.

Махсус хизмат айтаётган коррупция бор-йўқлигига қарамай, ўнлаган тендер ҳужжатларининг танлови «Гарсу Пасаулис» компаниясининг билдируви тендер комиссиясининг аъзолари тарафидан жуда юзаки қаралганини кўрсатган. Ўз навбатида комиссиянинг таркиби асосан ДРХнинг амалдорларидан иборат бўлган.

Комиссия «Гарсу Пасаулис» айрим талабларга жавоб бермаганига, айни вақтда унинг бош рақобатчисини бир хил мос келмасликлар учун четлатиб юборишганига кўз юмишган. Бундан ташқари,  комиссия Литва компаниясини нима учундир квалификация талабларига қўшмай, муҳим бир параметрлар бўйича текширмай қўйишган. Агар бу бўлганда, Литва ширкати умуман тендерга қатнашмай қоларди.

Шунингдек ҳужжатлар кўрсатиб турганидек, «Гарсу Пасаулис» биланкелишув тузиш Қирғизистоннинг фуқаролари учун паспортларга бўлган қийматни ортишига олиб келар эди.

Журналистлар «Гарсу Пасаулис»нинг эгаларини ҳам текширишган — компанияни ва Бельгиянинг фуқаросини. Иккиси ҳам Конго Демократия Республикасидаги паспортларни тайёрлашда ҳамда Комор оролларидаги ҳужжатларни ноқонуний сотишдаги коррупция бўйича текширишларда  фигурант қатори ўтишмоқда.

«Гарсу Пасаулис»нинг директори Анна Янаускега қирғиз амалдорларига пора берганини инкор қилганига қарамай унинг компанияси саёҳат учун тўлаганини — бу бизнес сафарлар бўла олади деб таҳмин қилганини тан олди.

«Бу таҳминан 2015 ёки 2016 йили бўлган ҳамда [...] бу тендерга умуман боғлиқ эмас», — деб айтди у журналистларга берган интервьюсида.

ДРХнинг ўзгарувчан позицияси

Дастлаб, журналистлар билан сўзлашув вақтида ДРХнинг матбуот котиби Элзат Кидирмишева унинг ведомствосида «аввал “Гарсу Пасаулис” билан расмий алоқаси бўлмаган» ҳамда уларнинг кейинги хатти-харакатлари «ҳуқуқ тартибот органларининг таклифларидан» қарам бўлади дебгина айтган.

Ведомствонинг позицияси қирғиз ОАВларида ДРХ ходимларининг қўлга олиниши баҳсли жанжалга олиб келгандан кейин 15-апрелга келиб ўзгариб кетган.

ДРХ 17-апрелдаги пресс-релизида «Гарсу Пасаулис»нинг тендер заявкасининг муддати 2-апрелда тугагагини ва келишувга қўл қўйилмаганидан тендер ўтмаган деб топилиб, ҳеч қандай «иқтисодий зарар» келтирилмаганини айта бошлаган. (Шунингдек пресс-релизда «мустақил аудит» ҳамда тендерларга шикоят қилишларни кўриш бўйича мустақил комиссиянинг текшируви танлов ўтказиш процедураларидан камчиликлар топмагани ҳам айтилади).

Журналистларнинг тендер хужжатларини мустақил текширувлари кўрсатишича, аслида тендер талабномасининг муддати февралнинг охиридагина битиши керак эди. Кидирмишеванинг айтишича, немис ва француз компаниялари тендернинг ўтишига шикоят қилишгандан кейин билдирувни апрелнинг бошигача чўзишган. Нима учун билдирув муддатининг битиши бўйича масалани шу ҳафтагача ҳеч ким кўтариб чиқмагани номаълум.


Муаммоли тендер комиссияси

Паспортларнинг бланкларини сотиб олиш тендери бўйича иштирокчиларнинг талабномаларини кўриб чиққан тендер комиссияси аъзоларининг ўзлари ҳам камчиликлардан ҳоли эмас бўлиб чиқишди.
Комиссия 11 кишидан иборат, уларнинг ичидан еттиси — ДРХнинг ходимлари. Уларнинг тўрт нафари кунлик ишида процедураларни бузган, айримлари 2017 йили расмий ҳайфсан ёки огоҳлантириш олишган.
ОАВларнинг маълумотларига кўра, комиссия аъзоларининг бири айрим туманларнинг турғунларига берилувчи юқорилатилган нафақани олиш мақсадида ўзининг паспортидаги манзилини сохталаштирган. Бошқа бири ўз департаментида коррупцияга қарши чораларнинг ишлашини таъминлай олмагани учун ҳайфсан олган.
ДРХ ведомствонинг ҳайфсан ёки огоҳлантириш олган ходимларини қоида бузарликларининг деталлари бўйича маълумот бериш бўйича сўровга жавоб бергани йўқ.


Бир иштирокчининг манфаати учун

Паспортларнинг бланкларини сотиб олиш тендерини 2018 йилнинг октябрида эълон қилишган. У тендерга олти хорижий компания қатнашган.

Уларнинг учи айрим талабларга тўғри келмагани учун тендер комиссияси тарафидан танловдан четлатилган. «Гарсу Пасаулис» паспортларни тайёрлашга эълон қилинган баҳони паст кўрсатиш учун бошқа рақиби француз IDEMIAFrance («Идемия Франс») компаниясини ортда қолдирган.

Бироқ журналистлар ўтказган тендернинг иштирокчиларига ўхшаш критерийлар қўлланилганини кўрсатиб туради. Асосан «Гарсу Пасаулис» ҳам талабларга тўғри келмаган, аммо у танлов элагидан ўтиб кета олган.

Тендер иштирокчиларининг бари талабномасида камида икки муваффақиятли лойиҳани ва сўнги беш йил ичидан йўқ деганда икки миллион паспорт чиқаргани ҳақида маълумотларни бериши керак эди — бу компанияларнинг тажрибасини баҳолаш бўйича муҳим критерийлердан бири бўлган. У маълумотларни тасдиқлаш учун иштирокчилар келишувларини, қабул қилиш-ўтказиш актларини ҳамда талабнома хатларининг нусхаларини беришлари керак эди.

«Идемия Франс» қабул қилиш-ўтказиш актини ўзининг битимларидан бири бўйичагина берган. Унинг чиқарган ҳужжатларининг умумий сони икки миллионга етмаган ва бу учун компания дисквалификацияланиши керак эди.

Бундан ташқари, «Идемия Франс» ўзининг талабномасига тўлиқ ҳужжатларни илова қилмай, бажарилган шартномаларнинг парчаларинигина берган. Танлов шартлари бўйича ҳужжатларда бўлиши керак бўлган деталларни у ердан олиб қўйишган, масалан, паспортлар бланкларининг сони ҳамда келишувларнинг қийматлари.

Тендернинг яна бир иштирокчиси, Mühlbauer ID Services GmbH («Мюльбауэр») немис компанияси жами бўлиб икки миллиондан ортиқ паспорт чиқарганини билдириб, бунинг учун Босния ҳамда Тожикистоннинг тасдиқ хатини берган. Аммо у танлов шартлари бўйича талабномаларга келишувларни илова қилмаган.

«Идемия Франска» қараганда немис компанияси тендернинг бошқа қатнашувчилари учун хавф туғдирувчи рақиб бўлган, чунки қирғиз паспортларини ясаш учун энг кам баҳони таклиф қилган. Лекин ҳужжатларнинг йўқлиги учун уни бари бир танловдан олиб қўйишган.

«Улар ўзларининг [талабномани инкор қилиш] қарорини тушунтириш учун шунчаки баҳона излашган», — деб айтиб берди «Мюльбауэр»нинг сотиш бўйича менежери Шандор Ковтун OCCRPга берган интервьюсида. Немис ширкатининг фикрича, у ошкор қилмаслик бўйича келишув сабабидан бера олмай қолган келишувларнинг йўқлигини компенсациялаш учун барча керакли ҳужжатларни берган.

Бироқ танловнинг критерийларига ютиб чиққан компания ҳам мос тушмай қолган. «Гарсу Пасаулис» керакли ҳужжатларнинг барини топширганига қарамай у сўнги беш йил ичида чиқарган паспортларининг сони икки миллиондан ортмай қолган. Бу критерийга тўғри келиши учун Литва компанияси керакли деб айтилганлардан ташқари, эскироқ ҳужжатларни илова қилган — бу қоида бузарликни тендер комиссиясининг аъзолари эътибордан ташқари қолдиришган.


Енгиллатилган талаблар

«Гарсу Пасаулис» ўзининг тендерга қатнашиш талабномасида электрон паспортларни тайёрлашдаги яна бир муҳим тажрибасини кўрсатмаган. Қирғизистоннинг янги паспортларида персонал маълумотлар кўрсатилган варақ оддий қоғозга нисбатан фойдаланиш муддати узоқроқ бўлиши учун пишиқ поликарбонатдан ясалиши керак.

Аммо, тендерга бўлган техник талабларида бу материалларни янги паспортларда қўлланиш тўғрисида ёзилганига қарамай, ДРХ муваффақиятли иштирокчиси паспортларнинг бланкларини поликарбонат варақ билан тайёрлаш тажрибасига эга бўлиши кераклигини ҳеч аниқламаган.

Агар варақ поликарбонатдан бўлиши керак деган талаб бўлганда, у ҳолда «Гарсу Пасаулис» мазкур талабга лойиқ бўлмай қоларди. Поликарбонат «Гарсу Пасаулис» кўрсатган лойиҳаларнинг бирисидагина қўлланилган.


«Гарсу Пасаулис»нинг ютуғидан кейин «Мюльбауэр» ҳам, «Идемия Франс» ҳам тендерга бўлган шикоятларни қараб чиқиш бўйича мустақил комиссияга ариза беришган, аммо уларнинг бирортасини ҳам қаноатлантиришмаган.

«Мюльбауэр»нинг Шандор Ковтун «Клооп»нинг ҳамда OCCRPнинг журналистларига билдиришича, муваффақаиятсиз бўлиб қолган шикоятлан кейин унинг ширкати ДРХни «тендердан легитимсиз четлатгани» учун судга берган.

«Идемия Франс» бошқа аризасида комиссиянинг эътиборини «Гарсу Пасаулис»да Бельгиянинг қонуни билан масалалари бор эканлигига қаратишга уринган. Компания аризага Белгиянинг текширув тўғрисида янгилик материалларга илова қилганига қарамай комиссия уларни қаноатлантиришдан бош тортган.

Тендерларга шикоятларни кўриб чиқиш бўйича комиссиянинг аъзоси Нурипа Муканова улар ариза берувчиларнинг қўшимча маълумотларини эмас, тендер комиссиясининггина ҳужжатларини кўриб чиқа олишларини журналистларга айтди.


Бошқа муваффақиятли тендер

Паспортларнинг бланкларини етказиш тендеридаги ютуғи «Гарсу Пасаулис»нинг Қирғизистондаги биринчи ютуғи эмас. Компания бунгача тамаки маҳсулоти ва алкоголлар учун акциз маркаларни ишлаб чиқиш бўйича икки тендерни ютган.

Уларнинг ичидан 2016 йили ўтган охиргиси ҳам сўровларни туғдирган.

Ҳукуматнинг ҳисоботига кўра, Гарсу Пасаулиснинг бу тендер бўйича ставкаси 16,8 млн доллар бўлган. Лекин уларнинг бошқа икки рақиби нисбатан кам ставкаларни таклиф қилишган, аммо икки танлиф ҳам рад этилган: бири техник талабларга жавоб бермагани учун, иккинчиси — ҳужжатларнинг асл нусхаларини ҳамда акциз маркаларнинг намуналарини бермай қўйишгани учун.


«Гарсу Пасаулис»нинг эгаси: пора олишлар тарихи

Уларнинг веб-сайтига кўра, «Гарсу Пасаулис» — бу Литванинг энг йирик ва замонавий босмахоналаридан бири.

2014 йилдан бошлаб компанияга Бельгиянинг Альберт Каразиван исмли фуқароси ва у бошқарган қисман унга ва унинг оила аъзоларига қарашли Semlex Europe ишхонаси эгалик қилади.

«Рейтерc» ахборот агентлигининг материалларига кўра, Semlex Europe («Семлекс Европа») компанияси 2017 йилнинг бошида Бельгиянинг ҳуқуқ тартибот органларининг эътиборини тортган. (Прокуратура текширув ўтказаётганини яширгани ҳам, унинг тафсилотлари ва фигурантларини очилагани ҳам йўқ).

«Рейтерc»нинг маълумотига кўра, «Семлекс» компанияси Конго Демократия Республикаси (КДР) билан шубҳали келишув тузгани ҳақида материаллар эълон қилгандан кейин 2018 йилнинг январида компаниянинг штаб-квартирасида тинтув ўтказган. КДРнинг келишувини учдан бир қисми ўша вақтла мазкур ўлканинг президенти бўлиб турган Жозеф Кабиланинг қариндошларига тегишли офшор компаниянинг ҳисобларига ўтказилган.

Бундан ташқари, «Семлекс»нинг фаолияти Комор ороллари парламент комиссиясининг эътиборини тортган — орол ўлкасининг депутатлари бошқа давлатлар ҳам жиноятларга гумонланаётган бу компанияни  Комор паспортларини чет ўлкаликларга ноқонуний сотишда шубҳаланилмоқда.

«Семлекс» компаниясининг гуруҳлари тарихини ўрганиш жараёнида «Рейтерс» компания давлат келишувларини тендерсиз, баъзан сиёсий алоқалар ортидан ютаётганини аниқлаган. Масалан, «Рейтерс»нинг маълумотига кўра, 2006 йили «Семлекс» бу ғарбий Африка ўлкасининг мудофаа вазирига пул тўлагандан кейин Гвинея-Биссауда паспортларни, визаларни, айди карточкаларни ҳамда доимий яшашга гувоҳномаларни чоп қилиш келишувини ютган.


Қирғизистонга алоқалари бўлган ҳамкор

Қирғизистонда «Гарсу Пасаулис»нинг муҳим алоқалари бор. Компаниянинг Қирғизистондаги тўнғич ишхонасининг раҳбари Уран Тинаев собиқ ташқи ишлар вазири ва ҳозирги Қирғизистоннинг Россиядаги элчисининг фарзанди Беккул Жекшенкулов билан бирга Бишкекда клиника очган маҳаллий тадбиркор. Жекшенкуловнинг фарзанди бошқа компанияни бошқаради, унинг асосчиси ДРХнинг собиқ раҳбари Бектур Абдраев.

«Гарсу Пасаулис»нинг директори Янаускенанинг атишича, Жекшенкуловларнинг оиласи ҳақида ҳеч қачон эшитмаган.


«Гарсу Пасаулис»нинг директори Янаускена ўзи эгаларидан бири бўлган «Семлекс» компаниясига қарши айбловларни инкор қилган.

Оддий фуқаролар тўлашади

Қирғиз паспортининг тўлиқ баҳоси мамлакат фуқароларининг ўзига юклатилгани сабабидан, «Гарсу Пасаулис» билан аган битим тузиладиган бўлча улар қанча пул тўлашга мажбур бўлишлари кераклигини ҳисоблаб қўйиш мумкин. Янги паспорт ҳозиргига қараганда бир қанча қимматга тушар эди.

Бугунги кунда Қирғзистон фуқаролари янги хорижга чиқиш паспортини олиш учун 590 сом (8,5 АҚШ доллари) тўлаши керак — бу ўлкадаги ўрта ҳисоб билан бир кунлик меҳнат ҳақидан кўп. «Гарсу Пасаулис» паспортнинг дастлабки қийматини 585 сом (8,4 АҚШ доллари) деб таклиф қилган, аммо бу баҳога паспорт учун бўш китобчагина олинар эди. Персоналлаштириш ва транчпорт харажатларга бўлган баҳолар эса мазкур қийматга қўшилмаган.

Солиштириш учун немис «Мюльбауэр» компанияси ўз талабномасида паспортлар учун бўш китобчаларнинг бир нусхасини 420 сомдан ишлаб чиқишни таклиф қилган.

Рақамлаштириш сари мураккаб йўл

Қирғизистон камбағал эканига қарамай ўзининг Марказий Осиёдаги қўшниларига қараганда демократия ҳукм сурган ўлка. Қирғиз ҳукумати ҳар бир ерда юрган коррупциядан қутулиб, ошкоралик билан ҳисоботни юқорилатиш учун рақамли трансформацияга бир қанча маблағ солган.

Бироқ биометрик паспортларга боғлиқ жанжал — ўлканинг рақамлаштириш йўлидаги биринчи тўсиқ эмас.

Мамлакат ўзининг расмий ҳужжатларини рақамлаштиришни бошлаб, фуқаролар учун электрон ҳукумат хизматини киргизган вақтда давлат идораларининг аксарияти халигача рақамли даврга ўтиб, ўз маълумотларини барча учун очиқ қилишгани йўқ.

Қирғизистон аҳолисининг биометрик паспортларини тўплаш янги русумдаги паспортларни чиқариш имконияти беради, бундан ташқари, сайловларда қонун бузарликлар билан курашишга ёрдам беради, аммо бу жараён ҳам ўлкада муаммосиз ўтмаган.

Кўп ўтмай, 2014 йилнинг августида биометрика йиғила бошлаганда фуқаролар маълумотларни тўплаш тармоқларининг барида ҳам керакли ускуналар бўлмаганини аниқлашган.

Кейинги йил ичида Қирғизистонда биометрик маълумотлар тўпланган икки ноутбук, USB-флешка йўқолган ёки ўғирланган. Ҳукумат бу қурилмаларда ҳеч кимнинг биометрик  маълуомтлари бўлмаган деб таъкидлаган.

Бундан ташқари, аҳолининг кўпчилиги ўзларининг биометрик маълумотларини топширишни исташмаган. Буни эса аввалига ҳукумат қонун бўйича мажбурий қилиб қўйган.Ҳуқуқ ҳимоячилари маълумот топшириш ўлканинг Конституциясида ёзилган ҳусусийлик бўйича талабни бузади деб билдиришган. Фуқаролар 2015 йилдаги парламент сайловидан бошлаб, барча сайловларда овоз бериш ҳуқуқига эга бўлиш учун биометрика топширишлари керак бўлган. Фуқароларнинг янги айди-карталари биргина биометрика бўла олади.

Қирғизистонликлар 2017 йилдаги президентлик сайловида овоз беришмоқда. Сурат: Даниль Усманов / Kloop.kg

Маълумотларнинг ҳавфсизлиги оғир масала бўйича қолмоқда. 2017 йилнинг октябрь ойида «Клооп»нинг журналистлари ДРХнинг сервери президентлик сайловида номзод Сооронбай Жээнбековга имтиёз бериш учун фойдаланилганини аниқлашган.

Серверда «Самара» номли маълумотларни бошқариш тизими жойлашиб, унда сайловчиларнинг рўйхати тузилиб ва уларнинг истаклари ёзиб турилган.

Ҳукумат бугунги кунгача бу тизим ДРХ серверларида жойлашганини инкор қилиб келади.  Сооронбай Жээнбеков ўша сайловда ғалабага эришган.

Ҳаммуаллифлар: Шарунас Черняускас, Елтер Мейерс, Карина Шедрофски