Бишкекда мактаб ўқувчилари ҳавфли вазиятда иккинчи қаватнинг деразаларини ювишган  — ўқитувчига огоҳлантириш берилди

515

Инстаграмдаги omks_video аккаунти икки мактаб ўқувчиси бир қўллари билан ромни ушлаб, мактабнинг иккинчи қаватидаги деразаларни ташқаридан ювишаётгани тасвирланган видеони эълон қилди. Видео муаллифининг айтишича, бу воқеа Бишкекдаги №4 гимназияда бўлган.

 

Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари мактаб раҳбарияти ва ўқитувчилари ўқувчилар ҳавфсизлигини таваккалга қўйишганидан норозибўлишган.

№4 мактабининг директору Илита Пак мактаб ўқувчилари акс этган видео чиндан ўзи бошқарган ўқув масканида тасвирга олинганини ҳамда болалар 7-синфнинг ўқувчилари эканини тасдиқлади.

«Ўқитувчи яқин ерда юрган, у огоҳлантириш бериб, ўқувчиларни деразадан олиш учун яқинлашаётган бўлган. Ўқитувчи деразаларнинг ташқарисини ювиш керак деб топшириқ бермаган», — деди у.

Директорнинг айтишича, синф раҳбарига, ўқув бўлимининг раҳбарига ва тозалик ишларини уюштирганларга нисбатан тартибга чақириш чораси қўлланилган.