Киевдаги портлашда гумонланаётганларнинг қирғиз паспортлари қалбаки  — ҚРнинг Украинадаги элчилиги

477
Киевда портлатилган машина

Украинанинг ҳавфсизлик хизмати (УҲХ) билдиришича, диверсия уюштириш гумони билан қўлга олинган икки кишида қирғиз паспортлари топилган. Уларнинг бири Украина разведка ходимининг машинасини портлашда айбланмоқда  — детонатор ўрнатиш вақтида ишлаб кетиб, шубҳали оғир жароҳат олган.

Махсус хизматнинг раҳбари Василий Грицак билдиришича, икки шубҳали Россиянинг фуқаролари, аммо улардан бошқа одамларга берилган Қирғизистон паспортлари топилган.

«Ҳужжатлар бизга Москва шаҳрида, “Тож-Маҳал” ресторанида ўтказиб берилган. Қирғизистон фуқаросининг номига бериган ҳужжатлар, паспортдаги сурат меники. Лекин мен Қирғизистон фуқароси эмасман, мен Россия фуқаросиман. Ҳужжатлар тезкор иш-харакатлар учун қўлланилган», — деб айтиб берган тергов вақтида гумонланувчи Тимур Дзортов.

Қирғизистоннинг Украинадаги элчилиги «Азаттык»қа билдиришича, бу паспортлар Қирғизистонда берилмаган. Консул Азамат Кабаев паспортлар қалбаки деб айтди.

«Биз бу ҳужжатларни фуқаронинг персонал рақами ва паспортнинг серия рақами бўйича автоматлаштирилган тизимда текширганда, бу паспортлар бизда берилмаганини аниқладик. Бу қирғиз паспортлари эмас, сохта. Биз бу бўйича Украина томонга маълумот бердик», — деди Кабаев.

МҲХнинг маълумоти бўйича, Украинада диверсия гумони билан жами Россия махсус хизматининг саккиз ходими қўлга олинган.

«2017 йилнинг бошидан бошлаб Россиядан Украинанинг ва Донецк Халқ Республикаси аталган ҳудудга Украина махсус хизматларининг офицерларини йўқ қилиш учун Россия харбий разведкасининг бир неча масофадан туриб харакатланган харбий диверсия гуруҳи жўнатилган», — деб айтилади МҲХнинг пресс-релизида.

Қирғизистоннинг ТИВи ҳозирча ҳеч қандай изоҳ берганича йўқ, аммо аввалроқ улар Киевдаги портлашнинг уюштирувчиси Қирғизистоннинг фуқароси эмас деб билдиришган.