Суд хорижий паспортлар иши бўйича ДРХнинг амалдорларини қамоқда қолдирди

548
Қўлга олинганларнинг тарафдорлари Биринчи май туман суди олдида. Сурат: «24.kg» нашри

Мақоланинг муаллифи Анна Капушенко бу иш бўйича гувоҳ қатори ўтмоқда. У — бўлиб ўтган тендерларда ютилиб қолган компанияларнинг ёки одамларнинг шикоятларини ижтимоий бошланғичда текширувчи комиссиянинг аъзоси. Бу материалнинг мазмунига таъсир кўрсатмаган.

Бишкекнинг Биринчи май туман суди 17-апрелда «Инфоком»нинг директори Талант Абдуллаевни, ДРХнинг раҳбар ўринбосари Русланбек Сарибаев билан ведомствонинг статс-котиби Данияр Бакчиевни икки ойга қамоқда қолдирди.

Суд қарорини қўлга олинганларнинг 150ка яқин тарафдорлари билан қариндошлари кутиб ўтиришди. Йиғин тўрт соатдан ортиқ вақт давом этиб, тунга яқин тугади.

ДРХнинг амалдорлари 16-апрель куни хорижий паспортлар учун бланкларни тайёрлаш бўйича тендерни ютиб олган Garsu Pasaulis компаниясига «алоқаси бўлган» деган айб билан қўлга олинишган.

Терговнинг версияси бўйича, тендер комиссияси «асоссиз сабаблар» билан аввал бланкларни ясаган хорижий компанияларни танловдан четлатган.

Бироқ ДРХ уларнинг ходимлари «қонун доирасида ишлашган» деб ҳисоблайди.

Шунингдек ДРХдагилар давлатга иқтисодий зарар етказилмаган, чунки Garsu Pasaulis билан келишув шу бўйи тузилмай қолган деб ҳисоблашади. Бунгача бош прокуратура тендердан келтирилган зарарнинг миқдори 253 млн сомга баҳоланаётганини билдирган.

Баҳсли тендер

 

Давлат рўйхатга олиш хизмати 2018 йили октябрда янги турдаги биометрик ёки умум фуқаролик паспортларининг бланкларини тайёрлашга тендер эълон қилган. ДРХ бланкларни тайёрлаш қийматини 1,2 млрд сомга баҳолаган. Тендерга беш компания, икки немис,  француз, Литва ҳамда қозоқ компаниялари қатнашган.

Паспортларни тайёрлаш бўйича хизматлар қийматининг энг кам миқдорини, 686 млн сомни Mühlbauer ID Services GMBH номли немис компанияси таклиф қилган.

Тендер комиссияси уч компаниянинг аризасини  квалификация талабларига жавоб бермайди деб рад қилиб, икки компанияни, аниқроғи ўз хизмати учун 940 млн сом таклиф қилган Литванинг Garsu Pasaulis компаниясини ҳамда ўз хизматини 948 млн сомга баҳолаган IDEMIA француз компаниясини танлаб олган.

Комиссия тендер ғолиби қилиб Garsu Pasaulis компаниясини танлаган. Шундан кейин немис Mühlbauer ID Services GMBH ҳамда Франциянинг IDEMIA France компаниялари тендер ўтказиш вақтидаги қоида бузарликлар ҳақида айтиб чиқишган.

Шунингдек, ДРХнинг раҳбари Алина Шаикова тендер «мамлакат қонунлари доирасида» ўтган деб билдирган.