Қисқача: Бош прокурорнинг версияси бўйича энг коррупциялашган давлат органларининг рўйхати

473
Ўткурбек Жамшитов. Сурат: Жогорку Кенешнинг матбуот хизмати

Бош прокурор Ўткурбек Жамшитов 16-апрель куни энг коррупциялашган вазирликлар билан ведомстволорни тилга олди. Бош прокурорнинг рўйхатига қуйидагилар кирган:

  • Ички ишлар вазирлиги;
  • Транспорт ва йўллар вазирлиги;
  • Соғлиқни сақлаш вазирлиги;
  • Маориф ва таълим вазирлиги;
  • Давлат солиқ хизмати;
  • Мудофаа ишлари бўйича давлат қўмитаси;
  • Давлат экотехинспекцияси.

«Адлия, иқтисод ва молия вазирлигида қонун бузарликлар оз рўйхатга олинган. Бундай маълумотлар Бош прокуратурага тушган аризаларнинг натижаси бўйича аниқлаган», — деб қўшимча қилди Жамшитов.

Коррупцияга қарши кураш

Коррупцияга қарши курашиш — президент Сооронбай Жээнбековнинг ишидаги истиқболли йўналиш. У ҳокимиятга келгандан кейин ҳукумат корупцияга қарши курашишдан тушган пулларни ўтказиб туриш учун махсус ҳисоб очган. 2019 йилнинг февралига келиб махсус ҳисобда 1 млрд сомдан ортиқ маблағ тўпланган. Давлат раҳбари пу маблағларни мактабларнинг қурулишига сарфлашни таклиф қилган.

Ҳозир Қирғизистонда собиқ президент Алмазбек Атамбаевнинг сафдошларига қарши бир неча суд жараёнлари ўтмоқда. Масалан, собиқ ҳукумат раҳбарлари Сапар Исаков ва Жантўрў Сатибалдиев, бундан ташқари, собиқ шаҳар етакчилари Кубаничбек Кулматов ҳамда Албек Ибраимов коррупция ишлари бўйича айбланмоқда. Атамбаев ва унинг сафдошлари бу ишларни «сиёсий» деб аташмоқда.

Лекин, Жээнбеков ўзи ҳукумат коррупцияга қарши кураш баҳонасида сиёсий рақиблардан ўч олишга қўймайди деб билдирган.