Бош прокурор: Бабанов хали ҳам икки жиноий ишнинг фигуранти

474
Ўмурбек Бабанов

Бош прокурор Ўткурбек Жамшитов 16-апрелда парламентда билдиришича, собиқ президентликка номзод Ўмурбек Бабановга қарши жиноят ишлари хали ҳам текширилмоқда. Унинг айтишича, бу ишнинг устида Миллий ҳавфсизлик бўйича давлат қўмитаси (МҲДҚ) иш олиб бормоқда.

Унинг билдируви Бабановнинг Қирғизистонга қайтиб келиш эҳтимоли ортидан айтилди. Бабанов Қирғизистонга  13-апрелда учиб келаман деб ваъда қилган, лекин охирида қайтиб келиш вақтини номаълум муддатга жилдирган.

Сиёсатчининг тарафдорлари Бабановни қўллаш митингларини Қирғизистон бўйича уюштиришни исташган, лекин, провакация чиқиб кетиш эҳтимоли сабабли акция ўтказишдан бош тортишган.

Бунга қадар МҲДҚ Бабанов агар Қирғизистонга қайтиб келса қўлга олинишини айтган. Айни вақтда махсус хизматлар Россия ҳукуматидан Бабановни мамлакатга  экстрадиция қилишни сўраган эди.

Аввалги президентликка номзод ва тадбиркор Ўмурбек Бабанов ўзига қарши жиноий ишларни «абсурд» ва «сиёсий важдан» деб атаган.

У 2017 йилдаги президентлик сайловидан ютилиб қолгандан кейин ўлкадан чиқиб кетган. Бабанов давлатдан чиқиб кетишига даволаниш мақсадини сабаб қилиб келтирган. Кейинчалик у депутатлик мандатини топшириб, «Республика» партиясининг лидерлик хизматини топшириб, сиёсатдан кетаётганини эълон қилган.

Бабанов ўзининг НТС телеканалига берган охирги интервьюсида унинг сиёсатдан ва мамлакатдан чиқиб кетиши собиқ президент Алмазбек Атамбаев ҳамда Сооронбай Жээнбеков билан бўлган сўзлашувлари билан боғлиқ эканини билдирган. Бабановнинг айтишича, Атамбаев ва Жээнбеков сиёсатчига қарши жиноят ишларини тўхтатишни ваъда қилишган.