Қўтослар, бўрилар ва қор. 3000 метр баландликдаги ҳаёт

491

Муаллифлар: Ольга Гейн, Азат Рузиев ва Тилек Бейшенали ўғли / Kloop.kg

Урмат Абдрахманов ва унинг турмуш ўртоғи Элзат Оторбаева уч минг метрдан ортиқ баландликдаги яйловда яшайди. Яйловга энг яқин бўлган Қоракўл шаҳригача олти соатлик йўл юриш керак. Урмат рафиқаси Элзат билан мол хайдаб, уларни бўриларнинг ҳужумидан ҳимоя қилишади. Уларнинг икки қизи бор, болалар ота-онаси билан мактаб таътили вақтидагина яшашади.

Ҳозир қизлари ариндошлари билан яқиндаги қишлоқда туришади. Катта қизи етти ёшда, у ўқиши керак, лекин яйловда бунга имконияти йўқ. Бунинг устига болалар учун шароитлар ҳам оғир, чунки у ерда қор ёзда ҳам ёғаверади.

Ишдан тўплаган пулга эр-хотинлар қишлоқда қизлари билан бирга яшаш учун уй-жой қуриб олишни исташади.