Ўш бозорининг 100га яқин сотувчилари митингга чиқди. Улар бозорнинг комплексларидан бири «Берекет универсал»ни ёпиш режалаштирилаётганидан норози бўлишди.
Тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича жамоат уюшмасининг раиси Махмуд Губайдуллин мажмуани ёпиш бўйича эълон бир ҳафта аввал эълон қилинганини айтди.
«Биз бозорни 12-апрелда ниманинг асосида ёпишаётганини тушунтириб беришларини истаяпмиз», — деб билдирди Губайдуллин.
Унинг айтишича, мэрия 2010 йили «Берекет универсал»нинг раҳбарияти билан 10 йиллик муддатга келишув тузган. Губайдуллин бозорни ёпишга мэриянинг ҳуқуқий асоси йўқ деб ҳисоблайди, чунки шаҳар ҳукумати ижара келишимининг кучини тўхтатиш ҳақида маъмуриятни хабардор қилмаган.
«Майли бу муниципал ер экан, унда биз мэрияга ижтимоий йўналишдаги бозор очишни таклиф қиляпмиз. Мэрияга йилига 150 млн сомга яқин пул ортиқча бўлмаса керак деб ўйлайман», — деди у.
Энди эса «Берекет универсал»нинг сотувчиларига Киев ва Кулиев кўчаларининг кесилишида жойлашган янги бинода ишлашни таклиф қилишмоқда. Лекин бу бинонинг қурулиши охирига етгани йўқ.
Бишкек мэриясидан эса мажмуанинг ёпилишига алоқаси йўқ экани ҳақида айтишди.
«Берекет универсал» савдо мажмуасининг директор ўринбосари Эсен Саматбаев сотувчиларни кўчирмоқчи бўлишаётган янги бинога иш учун шароитлар бир қанча яхши эканини айтди.
«Сотувчиларнинг шартнома муддати 2018 йилнинг 31-декабрида тугаган. Ташаббусчилар гуруҳи ижрани чўзишни илтимос қилган. Ижара ҳақини биз 11-апрелга қадар деб олганмиз», — деб билдирди у.
Сотувчиларнинг янги иморатга кўчириш харакати 2018 йили бозорда юз берган бир неча марталик ёнғиндан кейин бўлмоқда. Ўша вақтда Киев ва Кулиев кўчаларининг кесилишидаги бино ҳам ёниб кетган. Унинг ўрнига бозор маъмурияти янги бино қуриб берган.